Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири


Download 1.34 Mb.
bet85/97
Sana21.06.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1638075
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   97
Bog'liq
Ўзб тарих семинар

Вазирлар Маҳкамаси
• Давлат бюджетини ишлаб чиқади ва Олий Мажлисга тақдим этади ҳамда унинг бажарилишини таъминлайди;
• Олий Мажлисга давлат бюджетининг бажарилиши ҳақида ҳисобот беради;
• ягона молия, кредит ва пул сиёсати юритилишини таъминлайди;
• маданият, фан, маориф, ижтимоий таъминот, экология соҳасида ягона давлат сиёсатининг юритилишини таъминлайди;
• мамлакатни мудофаа қилиш, давлат хавфсизлиги, ташқи сиёсатни амалга оширишни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;
• қонунийлик, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, хусусий мулк ва жамоат тартибини муҳофаза қилиш, жиноятчиликка қарши кураш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.
Суд ҳокимияти. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Судлар тўғрисида" ги қонун асосида суд ислоҳотлари ўтказилди. Судларнинг мустақиллиги қонунлаштирилди, уларнинг одил судловни амалга ошириш фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди. Айбланувчининг ҳимояланиш ҳуқуқи, адвокатура тизимининг мустақиллиги ҳуқуқий жиҳатдан таъминланди. Ўзбекистонда суд ҳокимияти қонуннинг устунлиги, барча фуқароларнинг қонун олдида тенглигини таъминлаш йўлида фаолият кўрсатмоқда.
Ўзбекистон Республикаси суд ҳокимияти тизими
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди
• Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитаси
Ўзбекитон Республикаси Олий суди
• Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича Олий судлари
• Жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман ва шаҳар судлари
• Фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туманлараро судлари
• Ўзбекистон Республикаси ҳарбий суди ва округ ҳарбий судлари
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
• Вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари
• Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди
Маҳаллий давлат ҳокимияти. Миллий давлатчилик тарихи тажрибасидан келиб чиқиб ва "Ўзбекистон Республикаси маҳаллий ҳокимият идораларини қайта ташкил этиш тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ 1992 йил январидан бошлаб вилоят, туман, шаҳарларда ҳокимлик ташкил этилди. Ҳокимият қошида ижроия аппарати тузилди.
Вилоят, туман ва шаҳарларда ҳокимлар бошчилик қиладиган халқ депутатлари Кенгашлари ҳокимиятнинг вакиллик органлари бўлиб, давлат ва фуқароларнинг манфаатини кўзлаб ўз ваколатларига таалуқли масалаларни ҳал этади.лар.
Ҳоким ва унинг ижроия аппарати жойлардаги барча корхона ва муассасаларга раҳбарлик қилиш, маҳаллий аҳамиятга молик ҳамма масалаларни фуқароларнинг мафаатларига мос равишда ҳал қилиш билан шуғулланмокда.
Бошқарув соҳасидаги ислоҳотлар. Ўзбекистонда бошқарув тизими тубдан ислоҳ қилинди. Бозор иқтисодиётига ўтишни таъминловчи, бозор
муносабатларининг фаолияти учун имкон берувчи янги бошқарув структураси яратилди. Марказлаштирилган тартибда қайта тақсимлаш механизмидан бозор механизмига, қаттиқ маҳкамачилик ва маъмурий-буйруқбозликдан ҳуқуқий бошқарувга, иқтисодий омиллар орқали ўзини-ўзи идора этишга ўтилди.
Маъмурий-буйруқбозлик, тўрачилик тизимининг ўзагини ташкил этган Давлат режа қўмитаси, Давлат таъминот қўмитаси, Давлат нархлар қўмитаси, Давлат агро-саноат қўмитаси ва бошқа қўмиталар, вазирликлар, уларнинг маъмурий аппаратлари тугатилди.
Республикада молия ва банк тизими тубдан ўзгарди. Молия вазирлиги республика бюджетини шакллатириш билан бир қаторда, давлат солиқ сиёсатини, молия сиёсатини белгиламокда, валюта ишларини бошқармоқда. Банк тизими ислоҳ этилди. Давлат банки ва унинг бўлинмалари тугатилди, Марказий банк, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, ихтисослаштирилган акциядорлик -тижорат банклари - "Ўзсаноатқурилишбанк", "Пахтабанк", "Ўзжамғармабанк", "Ғаллабанк", "Тадбиркорбанк", "Савдогарбанк", хусусий ва бошқа банклар тузилди. Банкларнинг мустақиллиги ва пул муомаласи аҳволи учун жавобгарлиги оширилди.
Давлат назорати тизими тартибга солинди. Давлат солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси тузилди. Давлат назорати қўмитаси, унинг жойлардаги органлари тугатилди. Президент девонида назорат инспекцияси, ҳокимиятларда тегишли назорат инспекциялари тузилди.
Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб- қувватлаш давлат қўмитаси ташкил этилди. Бу қўмита мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастурларини ишлаб чиқишда, кўп укладли иқтисодиётни шакллантиришда муҳим тадбирларни амалга оширади. Қўмита инвестиция фондлари, фонд биржалари, кўчмас мулк биржалари, аудиторлик хизматлари ва бошқа бозор структураси тузилмаларини ташкил этмоқда.
Ўзбекистоннинг ишлаб чиқариш, транспорт бўйича тармоқ вазирликлари тугатилиб, улар ўз-ўзини маблағ билан таъмилайдиган уюшмаларга, концернларга, корпорацияларга ва бошқа хўжалик бирлашмаларига айлантирилди. Автомобиль транспортида, қурилишда бошқарув тизими қайта тузилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ишлари вазирлигининг структураси, фаолият ва иш юритиш усуллари тубдан ўзгарди.
Умуммиллий аҳамиятга молик бўлган тармоқларда, масалан, саёҳатчилик, транспорт, маданият, кино, телевидение ва радио тизими ва бошқаларда иқтисодий жиҳатдан мустақил бўлган миллий компаниялар ташкил этилди.
Шундай қилиб, мустақиллик қўлга киритилгандан бери ўтган қисқа тарихий даврда ҳуқуқий давлат, унинг замонавий ҳокимият органлари барпо этилди, ихчам, очиқ ва тадрижий ривожланишга эга бўлган ижтимоий-сиёсий тизим яратилди. Бугунги кунда марказий ва юқори давлат бошқарув идоралари вазифаларини давлат ҳокимиятининг қуйи тизимларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига босқичма-босқич ўтказа боришни таъминлашдан иборатдир.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling