4.5.ХОРИЖИЙ БОЗОРЛАРНИ ТАНЛАШ УСУЛЛАРИ ВА ТАҲЛИЛИ
Мамлакаталарни танлашда бир нечта омилларга этибор бериш керак:
1.Бозор сиғими (ЯИМ, иқтисодий ўсиш суръати, ўрта синфи улуши, аҳолининг
миқдори ва бошқ.)
2.Бизнес-маданиятининг ўхшашлиги (бир хил тил, ўхшаш маданияти, ҳуқуқий
тизими, иқтисодий ва демографик шароитлари)
3.Бюрократик чегараларини даражаси (лицензия,рухсатнома олиш, хужжатларни
расмийлаштириш, соликка тортилиши, фойда репатриациянинг даражаси)
4. Танланган мамалакатнинг компания фаолиятининг таркибига мослиги
(компания имкониятларига ва сиѐсатига мослиги)
5. Ресурсларни мавжудлиги ва олиш имконияти (табий ресурслар, материаллар,
иш кучи, молиявий ресурслар)
6. Харажатлар (хорижий бозорга кириш харажатлари, маркетинг технологиялари,
инфратизимни ривожлантиришга харажатлар, солиқлар, иш кучини жалб қилишга
харажатлар)
7. Киритилган капиталдан оладиган даромад (хорижий филиални ялпи даромади
ѐки ўтказилган фойдани қисми)
8. Хавф-хатарлар (сиѐсий хавф-хатарлар - сиѐсий ўзгаришлар, давлат томонидан
назорат даражаси, импортга ва хорижий компаниялари фаолиятига чекловлар киритиш)
9. Рақобат даражаси.
10. Сиѐсатчиларни фикрларини таҳлили
11. Эксперт таҳлил усули
12. Ўлчов моделларни тузиш.
Хорижий мамалкатларни танлашда кўп холларда сканер усуллари қўлланади. Сканер
усулларига қуйидагилар киради:
Параметлар сеткаси. Бу усул аниқ хорижий мамлакатларда ташқи иқтисодий
фаолиятни олиб бориш учун қулай ва ноқулай шароитларни аниқлашга имконият беради.
«Хавф-хатарлар – имкониятлар» матрицаси (Борг-Уорнер матрицаси). Бу усул
компания учун матрица қисмларида аниқ кўрсаткич бўйича хар бир мамлакатнинг
холатини баҳолаш имкониятини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |