“Маркетинг” кафедраси


ЖАХОН БОЗОРИНИ СЕГМЕНТЛАШ УСУЛЛАРИ


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/74
Sana14.03.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1266979
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   74
Bog'liq
95b07f3f056b39953816cfe0b88d4bc4 vxalqaro marketing

4.2.ЖАХОН БОЗОРИНИ СЕГМЕНТЛАШ УСУЛЛАРИ 
Ташки бозорни икки йўналиш бўйича сегментлаш мумкин: 
макродаражада – мамлакат ѐки минтақанинг географик жойлашуви, иқлими, давлат 
тузилиши, аҳолининг зичлиги, ѐш ва жинсий таркиби, таълим тизими, маданий 
қадриятлар каби кўрсаткичлардан фойдаланилади; 
микродаражада – даромадни тақсимлаш, мулкий ҳолат, харидорлик одатлари каби 
кўрсаткичлар қўлланади. 
Халқаро бозорни мамлакатлар гуруҳлари бўйича сегментлаш: 
Халқаро сегментлашнинг биринчи ва энг содда варианти бу иқтисодий ва маданий 
жиҳатдан бир турдаги мамлакатлар гуруҳига йўналганликдир. Кўплаб товарлар ҳар бир 
мамлакат учун алоҳида модификация талаб қилмайди ва иқлими, тили, инфратузилмаси, 
тижорат ва ахборот шароитлари ўхшаш мамлакатлар учун бир хил бўлиши мумкин. 
Халқаро сегментлашнинг иккинчи варианти бу халқаро маркетинг товар 
сиѐсатининг товарларни ташқи бозор талабларига максимал даражада мослаштиришга 
йўналтиришдир. Бу асосий маҳсулотнинг техник ва истеъмол кўрсаткичларини 
модификациялаш, маҳсулотнинг ташқи кўриниши талаб даражасида бўлишини 
таъминлаш ҳамда товарларга хизмат кўрсатиш тизимини тақдим этиш заруратини юзага 
келтиради. Халқаро бозор учун товарларни модификациялаш заруратини харидорларнинг 
ҳоҳиш-истак ва эҳтиѐжлари, уларнинг тўлов лаѐқати, таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш 


21 
ташкилотларининг мавжудлиги билан асослаш мумкин. Модификацияга импортчи 
мамлакатнинг урф-одатлари – миллий анъаналар, иқлим шароитлари, техник талаблар
тариф ва ҳоказолар таъсир кўрсатади. Реклама воситалари ва товар ўрами ҳам турли 
мамлакатларнинг хусусиятларини – ҳажми, ранги ва матнини ҳисобга олиши лозим. Агар 
экспорт қилинувчи товарга зарур хизмат кўрсатилмаса, унга маҳаллий ташкилотлар 
хизмат кўрсатиши лозим. Демак, маркетинг мутахассислари маҳаллий корхоналар асосида 
таъмирлаш ва сервис хизматини йўлга қўйиш устида бош қотиришлари лозим. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling