“Маркетинг” кафедраси


МАРКЕТИНГ АХБОРОТ ТИЗИМИНИНГ АСОСИЙ ЭЛЕМЕНТЛАРИ


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/74
Sana14.03.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1266979
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   74
Bog'liq
95b07f3f056b39953816cfe0b88d4bc4 vxalqaro marketing

 
3.5.МАРКЕТИНГ АХБОРОТ ТИЗИМИНИНГ АСОСИЙ ЭЛЕМЕНТЛАРИ 
Маркетинг ахборот таҳлил тизимининг асосини статистика банки ва моделлар банки 
ташкил этади. 
Статистика банки бу мазкур маълумотлар доирасида ўзаро алоқаларни тўлароқ 
очиб бериш ва уларнинг статистик ишончлилик даражасини белгилашга имкон берувчи 
маълумотлар билан статистик ишлашга оид замонавий усуллар йиғиндисидир.
Моделлар банки бозор иштирокчилари томонидан энг оптимал маркетинг қарорлари 
қабул қилишга хизмат қилувчи математик моделлар тўпламидир. Ҳар бир модель ҳақиқий 
мавжуд тизим, жараѐн ѐки натижани ифодаловчи ўзаро боғлиқ ўзгарувчилар 
йиғиндисидан таркиб топади. Бу моделлар «бўлса-чи» ва «қайси бири яхши» каби 
саволларга жавоб олишга хизмат қилади. Сўнгги йигирма йил ичида маркетинг соҳасида 
олимлар маркетинг раҳбариятига сотув ҳудудлари чегараси ва коммивояжерлик 
режаларини белгилаш, чакана савдо нуқталари учун жой танлаш, товар янгиликларини 
прогнозлаш ва реклама воситаларининг оптимал мажмуасини танлаш бўйича 
фаолиятларини амалга оширишга хизмат қилувчи кўплаб моделларни яратган. 
Шу билан маркетинг ахбороти таркибига кирувчи тўрт асосий ѐрдамчи тизимлар 
шарҳини якунлаш мумкин. 
3.6. МАРКЕТИНГ АХБОРОТ МАНБАЛАРИ, БОШҚАРИШ УЧУН 
МАЪЛУМОТЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ВА ТАЙЁРЛАШ 
Маркетинг тадқиқотларини ўтказишда ахборот тўплаш ва ахборот манбаларини 
танлаш жараѐнларининг кетма-кетлигига амал қилиш ҳисобланади. 


18 
Расм. Маркетинг ахборот манбаларини танлаш, ахборотларни тўплаш ва таҳлил 
қилиш жараѐнлари кетма-кетлиги. 
Ички иккиламчи ахборотларнинг асосий манбаи ахборотлар базасига фирма 
фаолиятида аҳамиятга эга бўлган барча маълумотлар (статистика ҳисоботи, бухгалтерия 
ҳисоботи, мижозларнинг ҳисоб рақамлари, илгари ўтказилган тадқиқот материаллари) 
киритилган компьютер ҳисобланади. Иккиламчи ахборотларнинг ташқи манбалари эса 
ҳукумат ѐки ноҳукумат манбалари бўлиши мумкин.
Бирламчи ахборотларга иккиламчи ахборот манбалари зарур маълумотлар билан 
таъминлай олмаган ҳолларда зарурат туғилади. Бирламчи ахборотларнинг умумий 
аҳамиятини баҳолаш учун уларнинг афзаллик ва камчиликларини солиштириб кўриш 
лозим (жадвал).
Жадвал
Бирламчи ахборотларнинг афзаллик ва камчиликлари 
Афзалликлар 
Камчиликлар 

аниқ мақсадларга мувофиқ тўпланади; 

маълумот 
тўплаш 
методологияси 
фирмага маълум ва у томондан назорат 
қилинади; 

кўпинча фирмага тегишли бўлиб, 
рақобатчиларга тегмай қолади; 

бир-бирига 
зид 
келувчи 
маълумотларнинг йўқлиги; 

ишончлилик 
даражаси 
аниқланиши 
мумкин; 

зарур маълумотларни олишнинг ягона 
усули бўлиши мумкин. 

маълумот тўплаш узоқ вақт талаб 
қилади; 

катта харажатлар талаб қилинади; 

айрим ахборот турларини олишга 
имконнинг йўқлиги; 

фирманинг 
ѐндашуви 
чекланган 
характерга эга бўлиши мумкин; 

фирманинг бирламчи маълумотларни 
тўплай олмаслиги. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling