“Маркетинг” кафедраси


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/74
Sana14.03.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1266979
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   74
Bog'liq
95b07f3f056b39953816cfe0b88d4bc4 vxalqaro marketing




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА
МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
 
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ 
 
 
“Маркетинг” кафедраси 
 
 
 
 
 
“ХАЛҚАРО МАРКЕТИНГ” 
 
фанидан 
 
М А Ъ Р У З А Л А Р М А Т Н И
5230400 - Маркетинг (товарлар ва хизматлар) таълим йўналиши талабалари 
учун
Тузувчи: ТДИУ ―Маркетинг‖ кафедраси 
доценти и.ф.н. Назарова Ф.М. 
ТОШКЕНТ – 2015 



1-МАВЗУ. ХАЛҚАРО МАРКЕТИНГНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
САВОЛЛАР: 
1. Иқтисодий таркибий ўзгаришлар шароитида ташқи иқтисодий фаолиятнинг 
ривожланишида халқаро маркетингнинг аҳамияти.
2. Халқаро маркетинг тушунчаси, моҳияти ва ўзига хос хусусиятлари.
3. Халқаро маркетингнинг жиҳатлари, тамойиллари ва турлари.
4. Халқаро маркетингни ташкил этиш босқичлари.
5. Халқаро маркетинг фаолиятини ташкил этишнинг асосий концепциялари 
6. Халқаро бозорларга кириб бориш усуллари.
7. Корхоналарнинг халқаро фаолиятини ташкил этиш. 
8. Халқаро маркетинг соҳасидаги асосий муаммолар. 
 
1.1. ИҚТИСОДИЙ ТАРКИБИЙ ЎЗГАРИШЛАР ШАРОИТИДА ТАШҚИ 
ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТНИНГ РИВОЖЛАНИШИДА ХАЛҚАРО 
МАРКЕТИНГНИНГ АҲАМИЯТИ 
Ҳозирги кунда жаҳон ҳамжамияти учун халқаро иқтисодий муносабатларнинг 
халқаро меҳнат тақсимоти асосида ривожланиш жараѐни жуда хос бўлиб, айрим 
мамлакатлар ѐки мамлакатлар гуруҳлари ўртасида объектив, барқарор тижорат 
муносабатларини акс эттиради. Ривожланиб бораѐтган жаҳон ҳамжамияти иқтисодий 
жараѐнларни байналминаллаштириш тенденциясини кучайтиради, ишлаб чиқаришнинг 
халқаро ихтисослашуви ва кооперациясига кўмаклашади, савдо ва илмий-тадқиқот, 
конструкторлик ишлари билан алмашинишга хизмат қилади. Бу жараѐн сотув бозорини 
кенгайтиришнинг барча омилларини ҳисобга олиш, халқаро тижорат-хўжалик 
алоқаларининг барча замонавий шаклларини ривожлантиришни талаб қилади. 
Ташқи иқтисодий алоқаларнинг кенгайиши экспорт ва импортда, халқаро аукцион ва 
савдоларда, чет эл корхоналарига киритилувчи инвестицияларда ва ниҳоят товар ва 
хизматлар жаҳон бозорида намоѐн бўлиб, кўплаб мамлакатларда фаолият кўрсатувчи 
ҳамда чет элдаги ишлаб чиқариш ва сотув бўлинмаларидан фойдаланувчи трансмиллий 
корпорациялар амалда бутун жаҳон учун ишлайди. Буларнинг барчаси товар ва 
хизматларни мамлакат ҳудудидан ташқарида сотиш бўйича махсус тадбирлар мажмуаси - 
халқаро маркетинг заруратини юзага келтиради. Бу ерда гап халқаро фирмалар ҳақида 
боради. Бу фирмаларнинг ишлаб чиқариш ва тижорат фаолияти хорижий мамлакатларда 
ҳам тарқалади ҳамда улар шўъба корхоналарнинг мавжудлиги, технологик кооперация ва 
ихтисослашув, ресурслар базасининг умумийлиги, бошқарув ва назоратнинг 
марказлашуви билан тавсифланади. 
Ушбу вазифани муваффақиятли ҳал қилиш учун халқаро маркетинг усулларидан – 
ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва товар маҳсулотларини сотиш комплекс тизими
халқаро бозор тадқиқотлари ва прогнозлаш асосида муайян хорижий истеъмолчиларнинг 
талаб ва эҳтиѐжлари, ҳоҳиш-истаклари ва одатларини қондириш учун хизмат 
кўрсатишдан унумли фойдаланиш зарур. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling