“Маркетинг” кафедраси


ХАЛҚАРО МАРКЕТИНГ ТУШУНЧАСИ, МОҲИЯТИ ВА ЎЗИГА ХОС


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/74
Sana14.03.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1266979
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   74
Bog'liq
95b07f3f056b39953816cfe0b88d4bc4 vxalqaro marketing

 
1.2. ХАЛҚАРО МАРКЕТИНГ ТУШУНЧАСИ, МОҲИЯТИ ВА ЎЗИГА ХОС 
ХУСУСИЯТЛАРИ 
Ташқи иқтисодий фаолиятда маркетинг тамойиллари ва усулларидан фойдаланиш 
тобора долзарб аҳамият касб этиб бормоқда. Чет эл мамлакатларида маркетинг соҳасидаги 
ташқи иқтисодий фаолият халқаро маркетинг номини олган.
Унинг юзага келишига ўтган асрнинг 60-йилларида халқаро меҳнат тақсимоти, 
ишлаб чиқариш шароитларининг жадаллашуви ва турли мамлакатларда товар истеъмол 
қилишнинг чуқурлашув жараѐни асосий сабаб бўлди. Халқаро маркетинг соҳасида Европа 
маркетинг жамияти (ЕСОМАР), Халқаро маркетинг федерацияси (ИФМ), шунингдек



кўпчиликка маълум бўлган Америка маркетинг ассоциацияси (American Marketing 
Association – АМА) каби халқаро ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда. 
Халқаро маркетинг кўпинча мамлакатлар чегарасидан ташқаридаги товар ва 
хизматлар маркетинги ѐки маҳсулот ва хизматларни икки ѐки ундан ортиқ мамлакатда 
ишлаб чиқарувчи ва тақсимловчи халқаро компания томонидан амалга оширилувчи 
маркетинг сифатида таърифланади. Халқаро маркетинг концепциясининг мазмуни ва 
унинг ривожланиш йўналишлари товар ва хизматлар жаҳон бозори билан алоқаси 
характери ва кенглигига боғлиқ бўлади. Бу алоқаларни қуйидагилар ѐрдамида тавсифлаш 
мумкин: 
1. Корхона маҳсулот экспортчиси ҳам, импортчиси ҳам бўлмайди ва халқаро меҳнат 
тақсимотининг бошқа ҳеч қандай шаклларида иштирок этмайди. 
2. Корхона вақти-вақти билан тайѐр маҳсулотларни экспорт қилади ҳамда чет элдан 
товар ва хизматларни импорт қилади. 
3. Корхона халқаро меҳнат тақсимотида импорт материаллар ѐки таркибий қисмлар, 
ноу-хауни истеъмол қилиш орқали иштирок этади ѐки аксинча, у етказиб берувчи 
материал ва ярим таѐр маҳсулотлар якуний маҳсулот таркибида экспорт қилинади. 
4. Корхона шартномавий ишлаб чиқариш ѐки қўшма корхона шаклида халқаро 
саноат ва илмий-техник ҳамкорликларда иштирок этади. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling