“Маркетинг” кафедраси
ХАЛКАРО МАРКЕТИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
95b07f3f056b39953816cfe0b88d4bc4 vxalqaro marketing
1.5. ХАЛКАРО МАРКЕТИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ
АСОСИЙ КОНЦЕПЦИЯЛАРИ 5 Халкаро маркетинг фаолиятининг ташкил этиш асосий концепциялари куйидагилар: Ишлаб чиқариш концепцияси халқаро бозор субъектларининг тижорат-хўжалик фаолиятини ташкил этиш тизими бўлиб, бунда сотувчи ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва товар тақсимоти тизимининг самарадорлигини ошириш ҳисобига ўз маҳсулотларини чет элда муваффақиятли сотишни мўлжаллайди. Ишлаб чиқариш концепцияси икки хил ҳолатда қўлланиши мумкин: «сотувчи бозори» шароитида, яъни товарга талаб таклифдан юқори бўлганда; ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулот таннархи юқори бўлиб, уни пасайтириш зарур бўлганда. Товар концепцияси халқаро бозор субъектларининг тижорат-хўжалик фаолиятини ташкил этиш тизими бўлиб, бунда сотувчи ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотнинг юқори сифати унинг энг яхши эксплуатация тавсифномалари билан уйғунлашган ҳолдагина ўз маҳсулотларини чет элда муваффақиятли сотишдан умид қилади. Ишлаб чиқарувчи барча ҳатти-ҳаракатларини товарни такомиллаштиришга қаратади. Бунинг учун фойдаланилувчи усуллар худди ишлаб чиқариш концепциясида қўлланувчи усулларга ўхшаб кетади. Ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этишда асосий ўринни ИТТКИ эгаллайди. Сотув концепцияси халқаро бозор субъектларининг тижорат-хўжалик фаолиятини ташкил этиш тизими бўлиб, бунда сотувчи сотув соҳасига кўп куч сарфлаган ҳолда ўз маҳсулотларини чет элда муваффақиятли сотишга ҳаракат қилади. Сотувчи фаолиятининг асосий вазифаси деб зарур сотув ҳажмига эришишни белгилайди. Чет эллик харидорга сотувни рағбатлантиришнинг турли усуллари ѐрдамида таъсир кўрсатар экан, сотувчи уни ўз товарларини сотиб олишга ундайди. Кўп ҳолларда сотувчи харидорнинг эҳтиѐжларини қондириш устида бош қотирмасдан, ўз маҳсулотларини зўрлаб сотиш сиѐсатини ҳам қўллайди. Сотув концепцияси маълум вақт давомидагина потенциал харидорлар сони етарли бўлганда самарали бўлиши мумкин. Маркетинг концепцияси халқаро бозор субъектларининг тижорат-хўжалик фаолиятини ташкил этиш тизими бўлиб, бунда чет эллик харидорларнинг эҳтиѐжларини аниқлаб, уларни ўз рақобатчиларига нисбатан самаралироқ қондириш усулларини топган ҳолдагина ўз маҳсулотларини чет элда муваффақиятли сотишни мўлжаллайди. Ўз мақсадларигша эришиш учун ишлаб чиқарувчи биринчи ўринга чет эллик харидорларнинг муайян эҳтиѐжларини қўяди. Шу сабабли бошқарувда асосий эътиборни ишлаб чиқариш фаолиятидан ўз маҳсулотларига бўлган эҳтиѐжни маркетинг усуллари тизими ѐрдамида сақлаб қолиш ва кенгайтиришга қаратиш зарурати туғилади. Шу тариқа, маркетинг концепцияси бу чет эллик харидорга йўналганлик бўлиб, ишлаб чиқаришни унинг манфаатларига хизмат қилишига асосаланади. Жамоатчилик маркетинги концепцияси халқаро бозор субъектларининг тижорат- хўжалик фаолиятини ташкил этиш тизими бўлиб, бунда сотувчи халқаро бозорнинг эҳтиѐжларини аниқлаб, уларни ўз рақобатчиларига нисбатан самаралироқ қондириш усулларини топган ҳолда, айрим чет эллик харидорлар ва умуман жаҳон ҳамжамиятининг узоқ муддатли манфаатларига мос ҳолда ўз маҳсулотларини чет элда муваффақиятли сотишни мўлжаллайди. Бундай концепциянинг пайдо бўлганига ҳали кўп бўлгани йўқ. Унинг пайдо бўлишига экологик муҳитнинг ѐмонлашуви, хом-ашѐ ва энергетика тақчиллигининг юзага келиши, инфляция жараѐнларининг чуқурлашуви, демографик аҳволнинг жиддийлашуви каби ҳолатлар сабаб бўлди. Фаолиятини ушбу концепция доирасида ташкил этувчи корхона ўз олдига халқаро ҳамжамиятнинг манфаатларига мос равишда чет эллик харидорларнинг эҳтиѐжларини қондиришни мақсад қилиб қўяди. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling