“Маркетинг” кафедраси
Халқаро маркетингнинг мақсади
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
95b07f3f056b39953816cfe0b88d4bc4 vxalqaro marketing
- Bu sahifa navigatsiya:
- Халқаро маркетингнинг асосий тамойили
Халқаро маркетингнинг мақсади фирманинг ташқи бозордаги ижобий имиджини
яратиш ва қулай натжаларга эришиш ҳисобланади. Халқаро бозор субъектларининг маркетинг мақсадларини сифат ва микдор бўйича ажратиб кўрсатиш мумкин. Сифат бўйича мақсадлар халқаро бозор субъектининг обрўсини ўстиришга хизмат қилади. Бу мақсадлар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: мамлакат ичида ва импортчи мамлакатларда иқтисодий ютуқлардан фойдаланиш. бандликка ижобий таъсир кўрсатиш – ички ва ташқи меҳнат бозори. мамлакат ичида ва чет элда маданий, маърифий, спорт ва бошқа тадбирларни қўллаб-қувватлаш. Миқдор бўйича мақсадлар қуйидаги кўрсаткичлар ѐрдамида ифодаланади: сотув ҳажмининг пул ва натурал кўринишда ўсиши. мазкур халқаро бозор субъекти товарлари эгаллаб турувчи бозор улушининг мамлакатлар, бозор сегментлари ва товарлар бўйича ўсиши. бозор субъектлари олувчи фойда миқдорининг ўсиши. Халқаро маркетингнинг асосий тамойили ишлаб чиқаришнинг якуний натижаларини чет эллик истеъмолчиларнинг ҳақиқий талаб ва истакларига йўналтиришдир. Халқаро маркетингда асосийси – мақсадли йўналганлик ва комплекслилик, яъни тадбиркорлик, хўжалик, ишлаб чиқариш ва сотув фаолиятини ўзаро боғлиқ бўлган кетма- кетли тизимга бирлаштиришдир. 1.4. ХАЛҚАРО МАРКЕТИНГНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БОСҚИЧЛАРИ Халқаро маркетинг концепциясини тайѐрлаш ва амалга ошириш жараѐни бир қатор кетма-кет босқичларни ўз ичига олади. Халқаро маркетингни режалаштириш ва амалга ошириш жараѐни: Дастлабки босқич – дастлабки маълумотларни тўплаш ва муҳим бўлиши кутилаѐтган хорижий бозорлар орасидан энг устиворларини танлаб олиш учун тахминий таҳлилни амалга ошириш. 1-2-босқич – Ҳар бир устивор мамлакат учун тўлиқ (тўлароқ) маълумотларни йиғиш. Бозордаги имкониятлар, таваккалчиликлар ва уларга мос равишда корхоналарнинг ҳар бир устивор бозордаги салоҳиятининг кучли ва кучсиз томонларини аниқлаш. 3-4-босқич – корхонанинг бош мақсадларидан келиб чиққан ҳолда ташқи иқтисодий фаолиятнинг умумий мақсадлари, чет эл бозорларига оид мақсадлар, бозорларни танлаш ва сегментлашни аниқлаш. Бозорга кириб бориш стратегия вариантлари ва ташқи иқтисодий алоқа шаклларини ишлаб чиқиш. 5-6-босқич – муқобил стратегияларни корхона салоҳиятининг мақсад ва стратегияларга мос келиши ва амалга оширилиши бўйича баҳолаш. Ҳар бир устивор мамлакат бўйича маркетинг режасини ишлаб чиқиш ва корхонанинг ташқи иқтисодий фаолияти бўйича умуий стратегияни оптималлаштириш. 7-8-босқич – маркетинг чора-тадбирлари тезкор режаларини ишлаб чиқиш ва қабул қилишдан сўнг уларни амалга ошириш, назорат қилиш. 9-босқич – концепцияни аниқлаш ва унга ўзгартириш киритиш. Жаҳон бозорида маркетинг тамойиллари ва усуллари асосида иш юритишнинг ҳамма учун бир хил формуласи мавжуд эмас. Бундай фаолиятнинг муайян шакллари бир- биридан сезиларли фарқ қилиши мумкин. Маркетинг ѐндашувида асосийси мақсадли йўналганлик, маркетинг фаолияти ва бошқа турдаги фаолиятларнинг таркибий қисмларини белгиланган стратегик мақсадларга эришиш учун ягона йўналтирилган технология жараѐнига бирлаштиришдир. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling