“Маркетинг” кафедраси


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/74
Sana14.03.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1266979
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   74
Bog'liq
95b07f3f056b39953816cfe0b88d4bc4 vxalqaro marketing

Ўхшатиш-Имитация усули ЭҲМ ѐрдамида олдиндан ишлаб чиқилган, тадқиқот 
олбъектининг хулқ-атворини тўғри акс этитрувчи математик модель ѐрдамида 
генерацианувчи маълумотлар тўплаш усулини ифодалайди. Унинг афзаллиги маркетинг 
хатти-ҳаракатлари кўплаб вариантларини оператив таҳлил қилиш ва шу асосда уларнинг 
орасидан энг яхшисини танлаш имкониятидан иборат. Унинг асосий камчилиги эса 
моделнинг ўзини тузишнинг қийин ва кўп меҳнат талаб қилиши ҳисобланади. 
Сўров усули деганда тадқиқот объекталри билан мулоқот ўрнатиш йўли билан 
маълумотлар тўплаш усули тушунилади. Тадқиқот қуроли сифатида бир қатор 
саволлардан тузилган сўровнома-анкетадан фойдаланилади. ушбу усулнинг афзаллиги 
уни қўллаш мсоҳасининг амалда деярли чекланмаганлиги билан асосланади. Асосий 
камчилиги эса кўп меҳнат талаб қилиши, сўровларни ўтказиш учун сарфланувчи 
харажатларнинг катталиги, шунингдек, нотўғри ѐки холисона бўлмаган жавоблар туфайли 
олинган ахборотларнинг аниқлик даражаси пасайиш эҳтимоли ҳисобланади. 
Маркетинг тадқиқотларини ўтказишнинг кейинги босқичи бирламчи ахборотларни 
тизимлаштириш ва ва таҳлил қилиш ҳисобланади. У жавоб вариантларини таснифлаш
уларни кодлаш ва таҳлил қилиш учун қулай шаклга келтиришдан иборат. Ахборотни 
таҳлил қилиш тизимлаштирлган ахборотларни статистик усуллар ѐрдамида баҳолашгдаг 
иборат. Таҳлилнинг якуний натижалари кўпинча фирманинг келажакдаги фаолиятига оид 
тавсиялар шаклида бўлади. 
Тадқиқотнинг якуний босқичида тадқиқот натижалари бўйича ҳисобот тақдим 
этилади ва у икки хил вариантда – батафсил ва қисқартирилган шаклда берилади. 
Ҳозирги пайтда маркетинг тадқиқотлари маҳаллий компаниялар томонидан камдан-
кам ўтказилади. Бунинг сабаби биринчидан, республикадаги иқтисодий ва сиѐсий вазият 
ривожланишининг барқарор эмаслиги ва олдиндан айтиб бериш имконининг йўқлиги, 
натижада кўплаб корхоналарнинг жорий фойдага асосий эътиборни қаратишларида бўлса, 
иккинчи томондан, бундай тадқиқотларни ўтказишга доир ижобий тажрибаларнинг 
йўқлиги ва маҳаллий корхоналар томонидан улар келтирувчи фойданинг тўғри 
баҳоланмаслиги ҳисобланади. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling