“Маркетинг” кафедраси
Ташқи маркетинг ахборотини тўплаш тизими
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
95b07f3f056b39953816cfe0b88d4bc4 vxalqaro marketing
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маркетинг тадқиқотлари тизими.
- Маркетинг ахбороти таҳлил тизими
Ташқи маркетинг ахборотини тўплаш тизими.
Ташқи жорий маркетинг ахборотини тўплаш тизими раҳбариятни энг сўнгги ҳодисалар билан таништиришни таъминлайди. Бу раҳбариятнинг тижорат муҳитида рўй бераѐтган ҳодисалар тўғрисидаги кундалик маълумотлар олиш усуллари ва манбалари тўпламидир. Маркетинг тадқиқотлари тизими. Маркетинг бошқарувчилари айрим вазиятларни батафсил ва синчиклаб ўрганишлари лозим. Кўпинча бошқарувчилар маълумотларни қисмларга бўлиб олишни кутиб тура олмайдилар. Баъзи вазиятлар формал тадқиқотларни ўтказишни талаб қилади. Маркетинг ахбороти таҳлил тизими маркетинг муаммолари ва маркетинг маълумотларини таҳлил қилиш бўйича мукаммал усуллар тўпламидир. Бироқ бир қатор фирмалар бундай ѐндашувни ўта техник ѐки ўта академик ѐндашув деб ҳисоблайдилар. 3.4.АХБОРОТ ТЎПЛАШ УСУЛЛАРИ Ахборот тўплашнинг тўрт хил асосий тури мавжуд: Кузатув; Тажриба; Ўхшатиш-Имитация; Сўров. Кузатув объект фаолиятини у билан мулоқотга киришмасдан ҳамда унинг хулқ- атворига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган омилларни назорат қилмасдан қайд қилиб бориш воситасида ахборот тўплаш усулини ифодалайди. Кузатув очиқ ва яширин тарзда олиб борилиши мумкин. Бунда тадқиқот қуроли сифатида яширин камера ѐки махсус кўзгулардан фойдаланилади. Ушбу усулнинг афзалликлари қуйидагилардан иборат: оддийлик, нисбатан арзонлик, нотўғри тасвирлашга йўл қўймаслик. Бу усулнинг асосий камчилиги эса у кузатув объектларининг ички хулқ-атвор мотивлари ва улар томонидан қарор қабул қилиш жараѐнларини узил-кесил белгилашга имкон бермаслигидан иборат. Тажриба усули ўрганилувчи объектлар хулқ-атвори ҳақидаги маълумотларни тўплаш усули бўлиб, тадқиқотчиларнинг ушбу фобъектлар фаолиятига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган барча омиллар устидан назорат ўрнатишини назарда тутади. Тажрибадан мақсад – маркетинг омиллари ва ўрганилувчи объектлар хулқ-атвори ўртасидаги сабаб- оқибатли алоқалар ўрнатишдир. Мазкур усулнинг афзалликлари қаторида қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин: объектив характер ҳамда маркетинг омиллари ва ўрганилувчи объектлар хулқ-атвори ўртасидаги сабаб-оқибатли алоқалар ўрнатиш имконияти. Бу усулнинг камчилиги эса барча маркетинг омилларини назорат қилишнинг қийинлиги, лаборатория шароитларида ижтимоий-иқтисодий объектнинг нормал хулқ-атворини такрор ишлаб чиқаришнинг мураккаблиги ва харажатларнинг катталиги ҳисобланади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling