“Маркетинг” кафедраси
Халқаро маркетингнинг ўзига хос хусусиятлари
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
95b07f3f056b39953816cfe0b88d4bc4 vxalqaro marketing
Халқаро маркетингнинг ўзига хос хусусиятлари:
1. Ташқи бозорда муваффақиятли фаолият кўрсатиш учун жуда катта ва мақсадли йўналтирилган ҳатти-ҳаракатларни амалга ошириш, маркетинг усуллари ва тамойилларига ички бозорга нисбатан кетма-кетликда риоя қилиш лозим. 2. Ташқи бозор, унинг имкониятлари ва талаблари халқаро маркетинг фаолиятида ички бозорни ўрганишга нисбатан мураккаб ва кўп меҳнат талаб қилувчан жараѐндир. У ташқи иқтисодий алоқалар иштирокчилари томонидан мос келувчи бўлинмалар тузиш ҳамда мамлакатдаги ѐки хорижий маслаҳатчи фирмаларнинг ахборот имкониятларида фойдаланишни талаб қилади. 3. Ташқи бозор талабларига жавоб бериш ташқи бозорга чиққанидан бир неча йил ўтгандан сўнг ҳам рақобатбардошлик кўрсаткичларини сақлаб қолувчи товарларни тайѐрлаш ва ишлаб чиқаришни англатади. 1.3. ХАЛҚАРО МАРКЕТИНГНИНГ ЖИХАТЛАРИ, ТАМОЙИЛЛАРИ ВА ТУРЛАРИ Халқаро маркетинг фаолиятининг аспектлари қуйидагилар ҳисобланади: мавжуд ѐки кутилаѐтган хорижий талабни аниқлаш йўли билан у ѐки бу маҳсулот (товар, хизмат) турини ишлаб чиқариш; халқаро бозор талабларини рақобатчилар ишлаб чиқарувчи товарларга нисбатан тўлароқ қондирувчи товар (хизмат) ишлаб чиқариш; чет эллик истеъмолчилар талабига жавоб берувчи маҳсулот яратиш бўйича илмий- тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини (ИТТКИ) ташкил этиш; халқаро бозор ва унинг структураси, муайян истеъмолчилар талаби динамикаси, чет эллик истеъмолчилар талаби ва ҳоҳиш истаги тўғрисида маълумотлар тўплаш; ишлаб чиқариш, сотиш ва молиявий фаолиятни халқаро бозор манфаатларини ҳисобга олган ҳолда мувофиқлаштириш ва режалаштириш; товар маҳсулотларини сотиш усулларини такомиллаштириш; халқаро бозорда рационал товар ҳаракатланиши; товар ва хизматларни сотиш соҳасида халқаро назорат; ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасидаги бош мақсадларга эришиш мақсадида бозор субъектининг фаолиятини тартибга солиш. Фирманинг халқаро маркетинг фаолиятидаги асосий вазифа истеъмолчилар талабини фирманинг тижорат манфаатларига мос ҳолга келтиришдир. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling