“Маркетинг” кафедраси


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/74
Sana14.03.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1266979
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   74
Bog'liq
95b07f3f056b39953816cfe0b88d4bc4 vxalqaro marketing

шўъба корхонасини тузиш. Бу ҳуқуқий, молиявий, савдо, солиқ, божхона, сиѐсий ва 
бошқа имтиѐзлардан фойдаланиш, маҳаллий талаб ва меҳнат бозорига тезроқ мослашиш 
имконини беради. 
10. Инвестиция сиѐсати элементларига эга бўлган, назорат қилинувчи савдо 
филиалини тузиш. Бундай филиал жойларда маҳсулот ишлаб чиқариш билан 



шуғулланмасдан, маҳаллий воситачилар ва турли хил савдогарлар тармоғи ривожланувчи 
ва назорат қилинувчи шароитларни яратиш асосида хорижий бозорга кириб бориш 
имконини беради. Уларнинг фаолияти филиал жойлашган мамлакат қонунларига 
бўйсунади. 
11. Бевосита эгалик қилиш бошқа мамлакатлар ҳудудида ҳеч қандай 
воситачиларсиз жойлашиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишни, яъни ташқи иқтисодий 
фаолиятни мустақил амалга ошириш ва назорат қилишни назарда тутади. 
 
1.8. ХАЛҚАРО МАРКЕТИНГ СОҲАСИДАГИ АСОСИЙ 
МУАММОЛАР 
Халқаро маркетинг дуч келувчи биринчи муаммо бу маҳсулотни импорт ѐки 
экспорт қилиш учун харидорнинг эҳтиѐжларини қондирувчи ва кўнгилдаги нархга эга 
бўлган яхши ҳамкорларни излаб топишдир.
Халқаро маркетингдаги иккинчи муаммо импорт ва экспорт жараѐнларини тартибга 
солувчи қонунчилик талабларидан иборат.
Учинчи муаммо мамлакатга олиб кирилувчи маҳсулотларнинг солиққа тортилиши 
билан боғлиқ.. 
Тўртинчи муаммо қонунчилик соҳасига боғлиқ. Ташқи савдода, айниқса, ишлаб 
чиқаришда чет эллик ходимлардан фойдаланишга тўғри келиши сабабли фирма фаолият 
юритишни мўлжаллаѐтган мамлакатнинг қонунчилигидан хабардор бўлиши зарур.
Бешинчи муаммо – молиялаштириш. Молиялаштириш турли хил йўллар билан 
амалга оширилиши мумкин. Улардан биринчиси– ўз ресурслари билан бўлиб, бунда ҳар 
қандай таваккаляиликларга тайѐр туриш керак. Яна бир йўл бўйича етказиб берилаѐтган 
товарни ишлаб чиқарувчининг ўзи молиялаштириш манбаси бўлиши мумкин. Баъзи 
ҳолларда корхона 90 кунгача муддатга савдо кредити тақдим этиши мумкин. Учинчи йўл 
оддий банк каналлари ва бошқа кредит муаасасалари билан боғлиқ. Халқаро савдони 
молиялаштириш иккита стандарт қоида асосида амалга оширилади. Фирма албатта зарур 
молиявий ҳужжатларга, шунингдек, кредит учун кафолатга эга бўлиши зарур. Ҳукумат 
муассасалари ҳам молиялаштиришнинг яна бир манбаси бўлиши мумкин. Ғарб 
мамлакатларида ташқи савдони, айниқса экспортни қўллаб-қувватлаш зиммасига 
юклатилган ҳукумат ташкилотлари орқали молиялаштиришни амалга ошириш мумкин. 
Товарларни транспортортировка қилиш олтинчи муаммо бўлиб, унинг тури, вақти 
ва у билан боғлиқ таваккалчиликлар маҳсулот туридан келиб чиқади.
Ташқи савдода юзага келиши мумкин бўлган еттинчи муаммо бевосита ишлаб 
чиқариш билан боғлиқ. Бу ўзига хос техник талаблардир.

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling