“Маркетинг” кафедраси


 РЕКЛАМАНИНГ ФАОЛ ИСТИҚБОЛЛИ ЙЎНАЛИШЛАРИ. БРЕНДИНГ


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/74
Sana14.03.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1266979
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   74
Bog'liq
95b07f3f056b39953816cfe0b88d4bc4 vxalqaro marketing

12.3. РЕКЛАМАНИНГ ФАОЛ ИСТИҚБОЛЛИ ЙЎНАЛИШЛАРИ. БРЕНДИНГ
ДИРЕКТ-МАРКЕТИНГ 
"Брендинг" — маълум бир ягона ғоя атрофида бирлашган, бир хилда безатилган 
товар белгиси, ўрама, реклама мурожаатлари, сейлз промоушн материаллари ва бошқа 
реклама элементларининг истеъмолчига биргаликда кучли таъсир кўрсатишга асосланган 
товарни узоқ муддат афзал кўриш ҳиссини ҳосил қилишга қаратилган, товарни 


71 
рақобатчилар ўртасида ажратиб кўрсатишга ва унинг образини барпо қилишга қаратилган 
фаолиятдир. 
"Брендинг" ѐрдамида кўп нарсага эришиш мумкин. Хусусан, у қуйидагиларга имкон 
беради: 
• муайян бозорда режалаштирилган сотув ҳажмини қўллаб-қуватлаш ҳамда бу 
бозорда истеъмолчилар онгида товар ѐки товарлар оиласи образини яратиш ва 
мустаҳкамлаш бўйича узоқ муддатли дастурни амалга ошириш; 
• товар ассортименти ва жамоавий образ ѐрдамида жорий қилинувчи ўзига хос 
хислатлар ҳақидаги билимларни кенгайтириш натижасида фойдалиликни ошириш; 
• реклама материаллари ва кампанияларида товар ишлаб чиқарилган мамлакат
минтақа ва шаҳар маданиятини акс эттириш, товар йўналтирилган истеъмолчилар 
сўровлари ҳамда товарни сотиш мўлжалланган ҳудуднинг ўзига хосликларини ҳисобга 
олиш; 
• реклама доирасига мурожаат қилишда учта муҳим омил – тарихий илдизлар, 
бугунги кунги воқелик ва келажак башоратларидан фойдаланиш. 
"Директ-маркетинг"нинг моҳияти реклама агентликлари воситачилигида товар 
ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчилар ўртасида узоқ муддатли ўзаро манфаатли ва 
ривожланиб борувчи ҳамкорликни ўрнатишдан иборат. 
Директ-маркетинг 
соҳасида 
реклама 
агентликлари 
фаолиятининг 
асосий 
йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади: 

истиқболдаги харидорларни улар билан бевосита икки томонлама алоқа ўрнатиш 
учун шахсан ажратиш; 

ушбу харидорлар билан мунтазам алоқани қўллаб-қувватлаш; 

товар ва хизматларнинг янгиланган таклифлари ҳамда янада самаралироқ 
реклама мурожаатларини синаб кўриш йўли билан олинувчи фойда миқдорини ошириш

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling