“Маркетинг” кафедраси


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/74
Sana14.03.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1266979
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   74
Bog'liq
95b07f3f056b39953816cfe0b88d4bc4 vxalqaro marketing

Бошқариладиган ВМТ. Бошқариладиган ВМТ ишлаб чиқариш ва тақсимлашнинг 
кетма-кетликдаги босқичлари қатори фаолиятини уларнинг бир кишига тегишли эканлиги 
сабабли эмас, балки иштирокчилардан бирининг ҳажми ва куч-қуввати туфайли 
мувофиқлаштиради. Етакчи маркали товар ишлаб чиқаруви ушбу товарнинг сотувчилари 
билан ҳамкорлик қилиш ва улар томонидан қўллаб-қувватланиш имкониятига эга.
11.5. ИҚТИСОДИЁТНИ ДИВЕРСИФИКАЦИЯЛАШ ВА 
МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ШАРОИТИДА ТОВАРЛАРНИ СИЛЖИТИШ 
МУАММОЛАРИ 
Товар ҳаракатланиши харажатлари кўпинча бир-бири билан тескари пропорционал 
боғлиқ бўлади.

Транспорт-экспедиция хизмати бошқарувчиси имкони бўлган барча ҳолларда 
товарни самолет орқали эмас, балки темир йўл траспорти воситасида етказиб беришни 
маъқул кўради. Бу фирманинг траснпорт харажатларини қисқартиришга хизмат қилади. 
Бироқ темир йўл транспорти тезлигининг пастлиги сабабли айланма капитали узоқроқ 
банд бўлиб қолади, бундан ташқари, товарларни бу тарзда етказиб бериш мижозларни 
товарларни қисқа муддатда етказиб беришни таклиф қилаѐтган рақобатчилардан сотиб 
олишга мажбур қилади. 

Харажатларни иложи борича камайтириш учун товарни жўнатиш бўлими арзон 
контейнерлардан фойдаланади. Бу эса товарнинг йўл давомида зарарланишига сабаб 
бўлади ва истеъмолчиларнинг норозилигини келтириб чиқаради. 

Товар заҳиралари бўлими бошқарувчиси товар-моддий заҳираларини сақлаш 
харажатларини қисқартириш уун уларни кам миқдорда ушлаб туришни афзал кўради. 
Бироқ бунда товарнинг омбор ва дўконларда бўлмаслик ҳолати тезлашади, қоғозбозлик 
ишлари кўпаяди, режалаштирилмаган товар маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уни ўз 
вақтида етказиб бериш учун қимматли воситалардан фойдаланиш зарурати юзага келади. 
 
УЗИНИ ТЕКШИРИШ УЧУН САВОЛЛАР: 
1. Тақсимлаш каналнинг асосий функцияларини санаб беринг. 
2. Халқаро маркетингда тақсимлаш канални структурасини мисол қилиб 
келтииринг. 
3. Вертикал маркетинг тизимини тавсифлаб беринг. 
4. Тақсимлаш канални даражаси деганда нимани тушунасиз? 
5. Вертикал маркетинг тизими турларини санаб беринг. 
6. Горизонтал маркетинг тизимини тавсифлаб беринг. 
7. Шартномавий вертикал маркетинг тизимларидан қайсиларини биласиз? 
8. Қандай имтиѐз шакллари мавжуд? 
9. Товар ҳаракатланишининг табиати ва мақсадлари қандай? 
10. Тақсимлаш каналида ҳамкорлик ва зиддиятлар деганда нима назарда тутилади? 
11. Товар ҳаракатланиши қай тартибда амалга оширилади? 


68 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling