“Маркетинг” кафедраси
ЖАМОАТЧИЛИК ФИКРИНИ ЯРАТИШ. «ПАБЛИК РИЛЕЙШНЗ»
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
95b07f3f056b39953816cfe0b88d4bc4 vxalqaro marketing
- Bu sahifa navigatsiya:
- 12.9. ТОВАР БЕЛГИСИ
12.8. ЖАМОАТЧИЛИК ФИКРИНИ ЯРАТИШ. «ПАБЛИК РИЛЕЙШНЗ»
ТАДБИРЛАРИ «Паблик рилейшнз» тушунчаси XIX асрнинг бошларида АҚШда пайдо бўлди. Бу атаманинг муаллифи Мустақиллик Декларациясининг муаллифи, АҚШнинг учинчи президенти Томас Джефферсон ҳисобланади. Бу сўзлар билан у жамоатчилик ишларидан яхши хабардор, жамиятга хизмат қилиш фикри билан ѐниб турувчи, жамоатчилик фикрини мустақил равишда шакллантиришга қодир шахсларни тавсифлаган. Кенг маънода «Паблик рилейшнз» ўнта асосий йўналишни қамраб олади: Жамоатчилик фикри. Жамоатчилик муносабатлари. Ҳукумат алоқалари. Жамоатчилик ҳаѐти. Саноат алоқалари. Молиявий муносабатлар. Халқаро алоқалар. Истеъмолчилар билан муносабатлар. Тадқиқот ва статистика. Оммавий ахборот воситалари. Паблик рилейшнз саноат ва тижоратда бошқарув функцияларидан биридир. Саноатда паблик рилейшнзнинг иккита вазифаси мавжуд. Биринчи вазифа учта асосий жамоатчилик гуруҳи – ўз харидорлари, ўз акциядорлари ва ўз хизматчилари билан алоқа ўрнатишдан иборат. Муваффақиятга эришиш учун ушбу гуруҳлар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ўзаро тушунишни таъминлаш зарур. Иккинчи вазифа эса жиддий рақобатчилик шароитларида компания товар ва хизматларини сотиш бозорини кенгайтиришда намоѐн бўлади. Шу тариқа, паблик рилейшнзнинг мақсади ўзаро тушунишни таъминлаш ҳисобланади. Э.Бернейс ишлаб чиққан консенсус назариясига асосан паблик рилейшнз иккита функцияни бажаради: жамоатчиликни ахборот билан таъминлаш; жамоатчиликнинг ишончига кўмаклашиш, унинг тасаввурига таъсир кўрсатиш. Паблик рилейшнз мутахассислари амалда корхоналар маъмурияти фикр ва қарашларининг жамоатчилик фикри билан бирлаштиришга хизмат қилади. 12.9. ТОВАР БЕЛГИСИ Товар ассортименти тез-тез янгиланиб турган шароитларда муайян товар образини яратишга оммавий ѐндашувдан товарлар гуруҳининг йиғма образини яратишга ўтиш яққол кўзга ташланмоқда. Бу йиғма образ ишлаб чиқарувчи фирма образи – бир даража юқори турувчи образнинг бир бўғини ҳисобланади. Истеъмолчининг эсида қолувчи товар белгиси–фирма ѐки товарнинг эмблемаси бўлиб, кўпинча битта белгига бирлашиб кетади 76 ҳамда вақт ўтиши билан ташқи кўриниши ўзгарувчи товарларга илиқ муносабатнинг ўзгармаслигини таъминлайди. Товар белгиси (маркаси) деганда сотувчининг маҳсулоти ѐки хизматини таниб олишга ѐрдам берувчи ном, белги, рамз ѐки уларнинг бирикмаси тушунилади. Ишлаб чиқарувчи битта компаниянинг ўзи бир нечта товар белгисига эга бўлиши мумкин. халқаро миқѐсда глобал, минтақавий ва маҳаллий товар белгиларини фарқлаш мумкин. Ички бозорда фойдаланилувчи ѐки мақсадли ташқи бозор учун махсус ишлаб чиқилган савдо маркалари маҳаллий товар маркалари ҳисобланади. Минтақавий савдо маркалари маълум бир минтақаларни қамраб олса, глобал маркалар жаҳон бозорида товарнинг глобал имиджига эга бўлиш мақсадида ишлаб чиқилади. Савдо маркасини яратиш компаниядан коммуникация соҳасида, жумладан, реклама сиѐсатида бир қатор қарорлар қабул қилиш талаб қилинади. Бу қарорларсиз савдо маркаси муваффақиятга эриша олмайди. Товар сиѐсатининг муваффақияти кўп жиҳатдан мамлакатдаги товар белгиларини муҳофаза қилиш қонунларига боғлиқ бўлади. Халқаро интеллектуал қароқчиликдан мураккаб асбоб-ускуналар ва қимматбаҳо товар ишлаб чиқарувчиларгина азият чекади дейиш нотўғри бўлар эди. Бундай товарлар билан бир қаторда унчалик қиммат бўлмаган товарлар ҳам қалбакилаштирилади, масалан, Head and Scholders шампунлари. Товар белгилари ва ихтироларни ҳимоя қилиш масалаларини тартибга солувчи асосий халқаро келишув 1983 йилда қабулл қилинган саноат мулкини ҳимоя қилиш бўйича Париж конвенцияси ҳисобланади. Конвенциянинг асосий мақсади саноат намуналари ва ихтироларни патентлаш, фирма, ташкилот ва фуқароларнинг товар белгиларини бошқа мамлакатда рўйхатга олиш учун имтиѐзли шароитлар яратишдан иборат. Париж конвенцияси ягона халқаро товар белгиси яратилишини кўзда тутмайди. Конвенциянинг асосий тамойилларидан бири миллий режим тамойили ҳисобланади. Конвенция устиворлиги қоидаси конвенциянинг энг муҳим қоидасидир. Конвенцияда устиворлик қоидасининг киритилишини қуйидагича изоҳлаш мумкин: товар белгисига эгалик ҳуқуқи ѐки патентни ким биринчи бўлиб ариза берса ўша олади. Ариза беришда биринчи бўлиш ихтиронинг янгилигини таъминлаб, бу патент беришда зарур шарт ҳисобланади. Иштирокчи давлатлардан бирида товар белгиси ѐки ихтирони рўйхатга олиш учун ариза берган шахс бошқа мамлакатларда ариза берилгандан сўнг бир йил муддат давомида устиворлик ҳуқуқидан фойдаланади. Халқаро бозорда товар белгиларининг рўйхатга олиниши миллий қонунчилик ва халқаро келишувлар қоидалари асосида амалга оширилади. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling