“Маркетинг” кафедраси


УЗИНИ ТЕКШИРИШ УЧУН САВОЛЛАР


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/74
Sana14.03.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1266979
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   74
Bog'liq
95b07f3f056b39953816cfe0b88d4bc4 vxalqaro marketing

УЗИНИ ТЕКШИРИШ УЧУН САВОЛЛАР: 
1. Халқаро маркетингда битим деганда нима тушунилади? 
2. Халқаро маркетингда битимларнинг қандай турлари мавжуд? 
3. Халқаро маркетингда олди-сотди битимларининг вазифаси қандай? 
4. Товар айирбошлаш операциялари, уларнинг турлари ва ўзига хос хусусиятларини 
тавсифлаб беринг. 
5. Бартер савдоси нимани ифодалайди? 
6. Халқаро савдода клиринг ва агентлик келишувчларини тавсифлаб беринг. 
7. Турли мамлакатларда ҳукуматларнинг савдони чеклаш амалиѐти ва монополияга 
муносабати қандай? 


63 
11-МАВЗУ. ТОВАРЛАРНИ ХАЛҚАРО БОЗОРГА ЙЎНАЛТИРИШ
 
САВОЛЛАР: 
1.Тақсимлаш каналларининг структураси ва функциялари.
2.Хорижий бозорларда воситачиларни ишлаш шартлари. 
3.Тақсимлаш каналларининг турлари.
4.Вертикал маркетинг тизимнинг асосий турлари.
5.Иқтисодиѐтни диверсификациялаш ва модернизациялаш шароитида товарларни 
силжитиш муаммолари. 
11.1. ТАҚСИМЛАШ КАНАЛЛАРИНИНГ СТРУКТУРАСИ ВА 
ФУНКЦИЯЛАРИ 
Тақсимлаш канали - бу товар ишлаб чиқарувчидан истеъмолчиларга етиб боргунча 
босиб ўтадиган йўлдир. У туфайли товар ва хизматлар ҳамда улардан фойдаланиш 
истагида бўлганларни вақт, жой ва эгалик ҳуқуқига оид узилишлар бартараф этилади.
Уларнинг қуйидаги турларини кўрсатиш мумкин: 

товарларни ўз мамлакатидаги товарни сотиб олгандан сўнг уни чет эллик 
истеъмолчиларга қайта сотувчи воситачиларга сотиш (билвосита экспорт); 

товарларни чет элдаги воситачи ѐки якуний истеъмолчи бўлиши мумкин бўлган 
истеъмолчиларга сотиш (бевосита экспорт); 

товарларни интеграция ва қўшма фаолият асосида ѐки мустақил равишда чет 
элда ишлаб чиқариш ва сотиш. 
Ишлаб чиқарувчиларнинг катта қисми бозорга ўз товарларини воситачилар орқали 
таклиф қилади. Воситачилар орқали ҳаракат қилганда фойданинг бир қисми 
йўқотилишига қарамай, воситачилардан фойдаланиш товарнинг очиқлигини таъминлаш 
ва уни мақсадли бозорга етказиб бериш самарадорлигининг юқорилиги билан изоҳланади. 
Ўз алоқалари, тажрибалари, ихтисослашуви ва фаолият миқѐсининг кенглиги билан 
воситачилар фирмаларга уларнинг бир ўзи эришиши мумкин бўлгандан кўпроқ фойда 
олиш имконини беради.
Тақсимот каналлари бир қатор жуда муҳим функцияларни бажаради: 

маркетинг тадқиқотларини ўтказади; 

айирбошлашни режалаштириш ва енгиллаштириш учун зарур бўлган ахборот 
тўплашни амалга оширади; 

маҳсулотни харид қилиш ва сотиш шартларини (факт бўйича, пулини олдиндан 
тўлаш, консигнация) белгилаб беради; 

сотувни рағбатлантиради; 

доимий харидорлар билан алоқа ўрнатади ва қўллаб-қувватлайди; 

нархларни мувофиқлаштиради. 
Тақсимлаш канални структураси. 
Сотувчи 
Сотувчи штаб-
квартирасида халкаро 
маркетинг
хизмати 
Давлатлараро 
каналлар 
Давлатдаги ички 
каналлар 
Якуний 
истеъмолчи ѐки 
харидорлар 


64 
Биринчи бўғин – сотувчи ташкилотнинг штаб-квартираси бўлиб, тақсимлаш 
каналлари ишини назорат қилади ва шу билан бир пайтда ўзи ҳам каналнинг бир қисми 
ҳисобланади. 
Иккинчи бўғин – давлатлараро каналлар товарни чет эл мамлакатлари чегарасигача 
етказиб беришни таъминлайди. 
Учинчи бўғин – давлатдаги ички каналлар товарнинг мамлакат чегарасидан олиб 
кирилгандан сўнг якуний истеъмолчиларга етказиб берилишини таъминлайди. Турли 
мамлакатларнинг ички каналлари бир-биридан кўп жиҳатлари билан фарқланади. Ҳар бир 
мамлакатга хизмат кўрсатувчи воситачилар тури ва сонида катта фарқлар мавжуд. 
Тақсимот канални аъзолари бир қатор жуда муҳим вазифаларни бажаради. 
1. Тадқиқот иши – айирбошлашни режалаштириш ва енгиллаштириш учун зарур 
бўлган маълумотларни тўплаш. 
2. Ўтқазувни рағбатлантириш – товар тўғрисида насиҳатомуз коммуникацияларни 
яратиш ва тарқатиш. 
3. Алоқаларни ўрнатиш – потенциал харидорлар билан алоқаларни йўлга қўйиш ва 
қўллаб-қувватлаш. 
4. Товарни мослаштириш – товарни харидорлар талабига мос ҳолга келтириш. Бу 
фаолиятнинг ишлаб чиқариш, навларга ажратиш, монтаж қилиш ва ўраш-қадоқлашга 
тааллуқлидир. 
5. Музокараларни ўтказиш – нарх ва бошқа шартларни келишиб олишга ҳаракат 
қилиш. 
6. Товар ҳаракатланишини ташкил этиш – товарни транспортировка қилиш ва 
омборларга жойлаштириш. 
7. Молиялаштириш– 
каналнинг 
фаолият 
кўрсатиши 
учун 
сарфланувчи 
харажатларни қоплаш учун маблағларни топиш ва улардан фойдаланиш. 
8. Таваккалчиликни қабул қилиш – каналнинг фаолият кўрсатиши учун 
жавобгарликни ўз зиммасига олиш. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling