“Маркетинг” кафедраси


УЗИНИ ТЕКШИРИШ УЧУН САВОЛЛАР


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/74
Sana14.03.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1266979
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   74
Bog'liq
95b07f3f056b39953816cfe0b88d4bc4 vxalqaro marketing

 
УЗИНИ ТЕКШИРИШ УЧУН САВОЛЛАР: 
1.Стратегик аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишда инвестицияларнинг 
аҳамиятини тушунтириб беринг. 
2. Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган иқтисодиѐт 
тармоқлари учун ҳукумат томонидан қандай имтиѐзлар берилган?
3. Халқаро маркетинг муҳитини ўрганишга қандай масалалар киритилади? 
4. Давлатнинг ташқи савдо сиѐсати нималарга боғлиқ бўлади? 
5. Ташқи бозорни танлашга қайси кўрсаткичлар асос қилиб олинган? 
6. Чет эл инвестиция стратегияларининг асосий мазмуни нимадан иборат? 
7. Бевосита ва портфель инвестицияларининг моҳиятини очиб беринг. 
8. Инвестицияларни суғурталаш ва ҳуқуқий ҳимоялаш қандай амалга оширилади

 
 
 
 
 


15 
3-МАВЗУ. ХАЛҚАРО МАРКЕТИНГ АХБОРОТ ТИЗИМИ
 
САВОЛЛАР: 
1.Халқаро маркетингда ахборот таъминоти. 
2.Маркетинг ахборот тизими концепцияси ва унинг афзалликлари.
3.Маркетинг ахборот тизимининг қисмлари ва уларнинг тавсифномаси.
4.Ахборот тўплаш усуллари. 
5.Маркетинг ахборот тизимининг асосий элементлари. 
6.Маркетинг ахборот манбалари, бошқариш учун маълумотларни қайта ишлаш ва 
тайѐрлаш.
 
3.1. ХАЛҚАРО МАРКЕТИНГДА АХБОРОТ ТАЪМИНОТИ 
XIX асрда фирмаларнинг аксари қисми майда бўлиб, уларнинг ходимлари ўз 
мижозларини шахсан таниганлар. Бошқарувчилар маркетинг ахборотларини бевосита 
одамлар билан ишлаш, уларни кузатиш ва уларга саволлар бериш ѐрдамида тўплаганлар. 
XX асрда янада кенгроқ ва сифатли маркетинг ахборотлари олиш заруратини асослаб 
берувчи учта тенденция кучайди: 
1. Маҳаллий даражадаги маркетингдан умуммиллий миқѐсдаги маркетингга ўтиш. 
Фирма доимий равишда бозор ҳудудини кенгайтириб боради, унинг бошқарувчилари эса 
ҳамма мижозларини ҳам шахсан таний олмай қоладилар. Маркетинг ахборотини 
тўплашнинг бошқа йўлларини излаб топиш талаб қилинади. 
2. Харидорлар муҳтожликларидан харидорлар эҳтиѐжларига ўтиш. Даромадлар 
миқдори ўсиб борган сари харидорлар товар танлашда тобора талабчанроқ бўладилар. 
Сотувчилар харидорларнинг товар сифати, тавсифномаси, ташқи кўриниши ва бошқа 
хислатларига реакциясини олдиндан айтиб бериши қийинлашиб, улар маркетинг 
тадқиқотларига мурожаат қила бошлайдилар. 
3. Нарх рақобатидан нарх билан боғлиқ бўлмаган рақобатга ўтиш. Сотувчилар 
товарларга марка номини бериш, товарларни индивидуаллаштириш, реклама қилиш ва 
сотувни рағбатлантириш каби нарх билан боғлиқ бўлмаган маркетинг воситаларидан 
тобора кўпроқ фойдаланиб, уларга бозорнинг бу воситалардан фойдаланишга муносабати 
тўғрисида маълумотлар керак бўлади. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling