Маркетинг тизимида товар тушунчаси ва унинг ўрни
Download 141 Kb.
|
Marketing
Маркали маҳсулот. Улар маҳсулотнинг қимматини кучайтиради, уни ўхшаш товарлар ичидан ажратади, истеъмолчилар учун фойдалилигини кўрсатади, муваффақиятли сотилишини таъминлайди ва ҳоказо. Товарга марка номини бериш реал устунликларга эга бўлиш имкониятлари ва уларга эришиш харажатларини баҳолаш билан боғлиқ. Бу шартларнинг бажарилишини таъминловчи асосий компонентлар қуйидагилар:
1. Товарнинг доимий сифати. Унинг энг юқори бўлиши шарт эмас, лекин у етарли даражада яхши ва асосийси — ишлаб чиқарилиш ва сотиш жойи вақтидан қатьи назар барқарор бўлиши керак. 2. Транспортировка, сотиш ва сервис шартлари ўзгармаганда товарнинг доимий нархи сақлаб қолиниши. 3. Товарни ҳамма жойда (бозорнинг белгиланган сегментлари чегарасида) осонгина ва қўшимча талабларсиз сотиб олиш имконияти. 4. Реклама ёки бошқа ахборот асосида сотиб олишга олдиндан келишиш имконияти (почта, телефон буюртмаси ва ҳоказо орқали харид қилиш). Маркали товар товарларнинг умумий массаси орасида яққол кўринади, истеъмолчилар онгида у ижобий тасаввурга эга. Унинг белгиси — фирма товар белгиси. Марка сиёсатини амалга ошириш марка номини танлаш, марканинг бозор кучини аниқлаш, ва ниҳоят, марка стратегиясини ишлаб чиқиш билан боғлиқ. Марканинг номи, даставвал, товарнинг хусусияти, асосий сифатини акс эттириши ва бошқача белгиланишга тўғри келмаслиги керак. Шу билан бирга қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: қисқа, айтилиши осон ва эсда қоладиган бўлиши керак. Маркетинг вазифаси корхонанинг товар маркасига нисбатан истеъмолчиларнинг холислигини шакллантиришдан иборат. Бу жараён жаҳон амалиётида «брендинг» деган номни олди. Бозорда номи ва сурати пайдо бўлса — бу марка, истеъмолчиларда маҳсулот, ном, суратга нисбатан муносабат шаклланса — бу бренд дейилади. Товарни яратиш, ишлаб чиқариш, такомиллаштириш, сотиш, сотилгандан кейинги хизмат кўрсатиш, реклама тадбирларини ишлаб чиқиш, шубҳасиз, товар ишлаб чиқарувчининг бутун фаолиятида марказий ўринни эгаллайди. Мана шу комплекс тадбирлар товар сиёсати деб аталади. Download 141 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling