Маркетинг тизимида товар тушунчаси ва унинг ўрни
Download 141 Kb.
|
Marketing
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маркетинг тизимида товар тушунчаси ва унинг ўрни. Товар
Маркетинг тизимида товар сиёсати Режа:
Маркетинг тизимида товар тушунчаси, товар сиёсати ва унинг ўрни Товарнинг ҳаётий даври ва босқичлари Янги товар ишлаб чиқариш стратегияси Маркетинг тизимида товар тушунчаси ва унинг ўрни. Товар эҳтиёжларни қондириш учун яратилган ва эътиборни жалб қилиш, сотиб олиш, фойдаланиш ёки истеъмол қилиш мақсадида бозорда таклиф этиладиган маҳсулдир. Булар турли хил жисмоний объектлар, хизматлар, шахслар, жойлар, ташкилотлар ва ғоялар бўлиши мумкин. Маркетинг тизимида у истеъмолчилар мақсадли гуруҳининг эҳтиёжларини тўлиқроқ таъминлайдиган фойдали хусусиятлар йиғиндиси, бозорда маҳсулотга талабнинг мавжудлиги ва сотилиш кунининг (муайян нарх билан биргаликда) белгиланганлиги сифатида қаралади. Демак, ҳақиқий товарнинг учта асосий ташкил этувчилари мавжуд: фойдалилик; бозордаги обрў-эътибор; тўғри келадиган нарх. Товарнинг истеъмолчи учун амалий жиҳатдан фойдалилиги қатор атрибут, яъни аломатлар (мазкур предметнинг муҳим ажралмас хусусиятлари) доирасида аниқланади. Маркетинг чегарасида товарнинг мульти-атрибутив модели эса уни ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича қарор қабул қилиш учун асос бўлиб ҳисобланади. Ф. Котлернинг таснифига кўра товар уч гуруҳ аломатлар (ўлчамлар)га эга: 1. Товарни яратиш ғоядан, яъни истеъмолчи оладиган асосий манфаатни аниқлашдан бошланади. Ғоя, албатта, бирор таянч эҳтиёжга қаратилиши керак. 2. Товарнинг техник таснифи, дизайни (гўзаллиги), нархи, ўрами, маркировкаси, услуби ва сифати ҳақидаги саволларни, яъни реал бажарилишини ҳар томонлама ўйлаб кўриш керак. 3. Товарни сотиш, етказиб бериш ва ўрнатиш, сотишдан кейинги хизмат кўрсатиш, кафолатлар, кредитлаш ва рағбатлантириш, яъни ёрдамчи куч (қувватланган товар) ҳақида олдиндан ўйлаш керак (29-чизма қаранг). Ж. Ламбен (машҳур француз маркетологи) таснифига кўра кўрсатилган ўлчамлар ядро (функционал фойдалилиги), периферия (товарнинг асосий функцияси: тежамкорлик, қулайлик, хизмат кўрсатиш ва ҳоказолар билан боғлиқ бўлган) ва қўшилган хизматлар (асосий функция билан боғлиқ бўлмаган, лекин истеъмолни қондириш имкониятларини, мисол учун, янги товарни сотиб олаётганда топширилаётган ишлатилган маҳсулотнинг нархи ҳисобига кенгайтириладиган) деб кўрсатилади. Download 141 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling