Маркетинг


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/102
Sana27.01.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1133211
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   102
Маркетинг
 
 
 
28 
4-МАВЗУ. МАРКЕТИНГНИ ТАРКИБИЙ ТУЗИЛИШИ ВА УНИ 
БОШҚАРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ 
 
4.1. Маркетинг тизими хақида тушунча. 
4.2. Тармоқ маркетинглари. 
4.3 . Ўзбекистонда маркетинг фаолиятини ташкил этиш. 
4.4. Маркетингни ички ва ташқи соҳаси тушунчаси ва уларни ўзаро 
боғлиқлиги. 
4.5. Маркетингни бошқариш жараёни. 
4.6. Бозор имкониятларини таҳлил этиш. 
 
4.1. Маркетинг тизими ҳақида тушунча 
Маркетинг тизими - бу қўйилган мақсадларга эришиш ва мақсадли бозор 
талабини қондириш учун маркетинг қисмларининг аниқ бирикувидир. Таркиб 
ўзида тўртта асосий қисм – маҳсулот ёки хизмат, нарх, тақсимот ва 
силжитишларни бирлаштиради. 
Товар ва хизматларни олганда бозорга нима тавсия этилиши сифат даражаси, 
сотиш ҳажми, компаниянинг инновацион даражаси, улчовнинг ҳолати, алоҳида 
шартлар тадқиқотларнинг ҳажми ва муддатлари мавжуд маҳсулотни сотишни 
тўхтатиш пайтини аниқлаб олиш керак. 
Маркетинг 
тизими 
ижтимоий-иқтисодий 
элементлар, 
субъектлар 
йиғиндисидан иборатдир. Маркетинг тизими ўз таркибига турли элементларни 
қамраб олади
16

 таъминотчилар; 
 рақобатчилар; 
воситачилар
 истеъмолчилар (бозор); 
 фирма (компания). 
Маркетинг тизимини шакллантириш ва амал қилиши аниқ ураб тўрган муҳит 
таъсирида олиб борилади. Бу муҳитга ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маданий, 
демографик ва экологик омиллар киради. 
Таъминотчилар – алоҳида олинган ташкилот, уюшма, шахслар йиғиндисидан 
таркиб топиб, фирмани моддий, молиявий ва маҳсулот ресурслари билан 
таъминлайди. 
Рақобатчилар – истак бўйича, сафдош товар бўйича, товар тури бўйича, товар 
маркаси бўйича туркумланади. 
Маркетинг бўйича воситачилар – ташкилот учун унинг товарларини 
мижозларга етказиш, сотиш, алоқа ўрнатиш бўйича ёрдам кўрсатувчилардир. 
Воситачилар – савдо, логистик, маркетинг ва молиявий воситачиларга 
бўлинади. 
Савдо воситачилари - улгуржи ва чакана савдогарлардир. 
Логистика воситачилари – омбор тизими хизматларида товар ва оқим 
ҳолатларини транспортировка қилиш билан шуғулланиш. 
Молиявий воситачилар – банк, кредит, суғурта ва бошқа молиявий 
хизматларни амалга оширади. 
16
Котлер Ф. Основы маркетинга. Учебное пособие. –М.: Издательский дом «Вильямс», 2010. – 656 с. 



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling