Маркетинг


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/102
Sana27.01.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1133211
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   102
Маркетинг
 
 
 
29 
Истеъмолчилар – фирмалар, алоҳида физик шахслар ёки уларни потенциал 
гуруҳи бўлиб, улар бозорда мавжуд бўлган товар ва хизматларни олишга тайёр. 
Истеъмолчи – бозор кироли, маркетинг вазифаси доимо истеъмолчини хулқ-
атворини ўрганиш, уни эҳтиёжини фирма маҳсулотига бўлган муносабатини 
ўрганиш, таҳлил қилишдан иборат. Фирма, маркетинг ва бозор муносабатлари бир-
бирига ўзаро таъсир ўтказиб, диалектик боғлиқликда ҳаракатланиб боради. Фирма 
янги технологик жараёнларни эгаллашга, янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришга 
фақат бозордаги муносабатлар сабаб бўлади. 
4.2. Тармоқ маркетинглари 
Маркетинг таркибини ишлаб чиқишда бош масала унинг бир бутунлиги
мақсадга эришишда муваффақиятни таъминловчи барча омилларнинг ўзаро 
алоқасидир. 
Маркетинг иқтисодий категория сифатида ғояси серқиррадир. Унинг таркиби 
ёки фаолият соҳаларида қуйидагича: 
- ишлаб чиқариш воситалари маркетинги; 
- истеъмол товарлари маркетинги, 
- хизмат кўрсатиш маркетинги, 
сингари турларини кўрсатиш мумкин.
Бунинг ҳар бирининг фаолиятида умумий тамойиллар ва вазифалар сақланиб 
қолади, аммо бу йўналишларнинг ҳар бири ўзига хос томонлари билан ажралиб 
туради. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
4
.1-расм. Маркетингнинг асосий моделлари турлари (қўлланилиш соҳаси 
бўйича)
17
 
17
Ergashxodjaeva Sh.J., Qosimova M.S., Yusupov M.A. Marketing. Darslik. -T.: TDIU, 2011.-202 b. 
Маркетинг корхонанинг бозорда 
(истеъмолчига) йўналтирилган стратегик 
бошқарув ситфатида 
Халқаро маркетинг 
Ички миллий маркетинг 
Истеъмол товарлари маркетинги 
Ишлаб чиқариш воситалари 
маркетинги 
Хизматлар маркетинги 
Ишлаб чиқариш хизматлари
Истеъмол хизматлари



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling