Маркетинг
Маркетинг назарияси концепцияси ва унинг эволюцияси
Download 1.44 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маркетинг 6
- 1.2-жадвал Маркетинг концепцияси эволюцияси 4 Йиллар Концепция Асосий ғоя Асосий восита
1.3.
Маркетинг назарияси концепцияси ва унинг эволюцияси Маркетинг концепцияси режалаштирилаётган ва амалга оширилаётган фирма фаолиятининг стратегик таҳлили асосида ишлаб чиқилади. Маркетинг концепциясини ишлаб чиқиш одатда қуйидаги босқичларни қамраб олади: ички ва ташқи муҳит стратегик таҳлилини амалга ошириш; маркетинг фаолияти ва корхонанинг мақсадларини аниқлаш; маркетинг стратегиясини аниқлаш; режалаштирилаётган натижаларга эришиш мақсадида маркетинг фаолияти элементларини танлаш. Маркетинг концепцияси ишлаб чиқариш ва таклиф этилаётган товарларга бўлган талабни ривожланиш даражасига боғлиқлиги жиҳатидан еволюцион тараққиёт босқичини кечди. Маркетинг концепцияси ҳақида қуйида расм ва жадвалда маълумотлар берилган. 3 Gary Armstrong, Philip Kotler, Michael Harker, Ross Brennan. Marketing an introduction. England, 2016, Paperback: 720 pages, Pearson Маркетинг 6 Маркетинг ва тадбиркорлик соҳасида дунё илми ва амалиёти маркетинг эволюциясида қуйидаги концепцияларни асослади ва тавсия этди: ишлаб чиқариш концепцияси; товар концепцияси; сотиш концепцияси; анъанавий маркетинг концепцияси; ижтимоий-ахлоқий маркетинг концепцияси; ўзаро алоқавий маркетинг концепцияси. 1.2-жадвал Маркетинг концепцияси эволюцияси 4 Йиллар Концепция Асосий ғоя Асосий восита Асосий мақсади 1860-1920 Ишлаб чиқариш Имконияти борича ишлаб чиқариш Таннарх, меҳнат унумдорлиги Ишлаб чиқаришни такомиллаштириш, сотиш ҳажмини устириш 1920-1930 Товар Сифатли товарларни ишлаб чиқариш Товар сиёсати Истеъмол товарлари хоссаларини такомиллаштириш 1930-1950 Сотиш Сотиш тармоқлари ва каналини ривожлантириш Сотиш сиёсати Товарлар сотиш интенсификацияси 1960-1980 Анъанавий маркетинг Истеъмолчига нима керак бўлса ўшани ишлаб чиқариш Маркетинг микс комплекси, истеъмолчини тадқиқ қилиш Мақсадли бозорни хоҳиш- эҳтиёжларини тадқиқ этиш 1980-1995 Ижтимоий- ахлоқий маркетинг Жамият талабларини ҳисобга олган ҳолда истеъмолчига керак бўлган таврларни ишлаб чиқариш Маркетинг микс комплекси, ишлаб чиқариладиган товар ва хизмат ишлаб чиқариш, истеъмолчи билан боғлиқ булган ижтимоий ва экологик оқибатларни тадқиқ этиш Мақсадли бозорни хоҳиш-эҳтиёжлари- ни қондириш 1995 йилдан шу давргача Маркетингни ўзаро алокавий концепцияси Бизнес бўйича шериклар ва истеъмолчиларни кондирадиган товарлар ишлаб чиқариш Маркетинг микс комплекси, интеграция ва тармоқли тахлил, координация услуби Мақсадли бозорни хоҳиш- эҳтиёжларини қондириш Маркетинг концепцияси ишлаб чиқариш ва таклиф этилаётган товарларга бўлган талабни ривожланиш даражасига боғлиқлиги жиҳатидан еволюцион тараққиёт босқичини кечди. 4 Парамонова Т.Н. Маркетинг. Учебное пособие. – М.: КНОРУС, 2010. – 190 с. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling