Маркетинг


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/102
Sana27.01.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1133211
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   102
3. Сотиш функцияси орқали товарни тақсимлаш ва сотиш сиёсатини ишлаб 
чиқиш, савдо-тақсимот тармоғи орқали сотувни ташкил этиш, юк ташишни ва 
омборга жойлаштиришни ташкил этиш, товар айланмасини аниқлаш, тақсимот 
тизимини физик оқимларини назорат қилиш ва сотишни таҳлил этиш ўрганилади. 
4. Товарни силжитиш функцияси натижасида сотишни рағбатлантириш ва 
реклама сиёсатини ишлаб чиқиш; сотишни рағбатлантиришни самарали 
инструментларини 
асослаш; 
товарни 
силжитиш 
тўғрисида 
мултимэдиа 
технологияларини асослаш; ички фирма рекламасини ташкил этиш; сотув 
ишларини рағбатлантириш; паблик рилейшнзни ташкил қилиш ва бошқалар тўлиқ 
ўрганилади. 
5. Нархни ташкил этиш функцияси орқали нархни шаклланиш 
стратегияси ва тактикасини ишлаб чиқиш; сотувни ҳар бир бозори учун ҳар бир 
маҳсулот учун яшаш даврини турли босқичларида нарх матрицасини тузиш; жорий 
нархлар ўзгариши механизмини тузиш; рақобатчи нархини таҳлил қилиш; янги 
маҳсулот учун нарх белгилаш кабилар ҳал этилади. 
6. Маркетинг-менежмент функцияси эса маркетингни бошқаришни 
ташкил этиш; назорат қилиш, маркетинг хизматини ташкилий тузилишини ишлаб 
чиқиш, маркетинг фаолияти тизимида бошқарув қарорларини оптималлаштириш, 
аудит, маркетинг хизмати фаолияти самарадорлигини баҳолаш кабиларни 
ўрганади.
Маркетинг функциялари фирмани бошқа функциялари, яъни ишлаб 
чиқариш, кадрлар, моддий техника таъминоти, молиявий, бухгалтерия ҳисоби 
функциялари билан бирга амалга оширилади. 
Маркетингнинг функциялари хўжалик юритувчи субъектларнинг бошқа 
функцияларидан фарқи шундан иборатки, маркетинг функциялари хўжалик 
юритувчи субъектлар, унинг истеъмолчилари, мижозлари ўртасида айирбошлаш 


Маркетинг
 
 
 
15 
жараёнини амалга ошириш ва ташкил этишга қаратилгандир. Шунинг учун ҳам 
маркетинг функциялари доимо ўзгариб борадиган эҳтиёж ҳамда талабни 
шаклланиши, яратилиши ва ривожланишига таъсир этади. 

Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling