Маркетинг


Ташкилот ички ҳисоботи тизими


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/102
Sana27.01.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1133211
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   102
Ташкилот ички ҳисоботи тизими муайян фирма фаолиятининг жорий 
харажатлари, сотув ҳажми, омбордаги маҳсулот қолдиги, мавжуд ва келиши 
кутилаётган харидорлар, таъминловчилар кўлами ва бошқа маркетинг фаолиятига 
боғлиқ бўлган ахборотнинг ўз вақтида жамланишини, қайта ишлашини ва ундан 
фойдаланишни назарда тўтади.  
маркетинг ташқи хабарнома - ахборот қуйи тизими - ташкилотнинг 
маркетинг муҳитдаги ўзгаришлар ва ҳолатлар хусусида тўпланган ахборот манбаи 
бўлиб, маркетинг бошқарувчилари учун қай йўсинда ушбу муҳитга таъсир этиш 
имконини беради. 
Маркетинг тадқиқоти қуйи тизими - тартибга солинган ва тўпланган 
кўрсаткичларни амалиётда тадбиқ этиш ва тайинли маркетинг ҳолати хусусида 
ташкилот учун зарурий ахборотлар, ишланмалар йиғиндиси ташкил этади. Ушбу 
қуйи тизим маркетинг хабарнома - ахбороти қуйи тизимдан муайян ташкилот учун 
махсус ишланган, зарурий кўрсаткичлари ва натижалари билан фарқланади. 
Кўпгина йирик чет ел фирмаларида маркетинг тадқиқоти учун савдо 
айланишининг 0,1-2 фоизи миқдорида маблағ сарфланади.
Маркетинг хусусида тўпланган барча ахборот ва хабарлар бошқаришда 
қарор қилишни қувватловчи қуйи тизим сифатида, таҳлилий услублар, 


Маркетинг
 
 
 
22 
ишланмалар, қарор қабул қилиш моделлари, компьютер дастурларидан таркиб 
топади. Бошқариш доирасида қабул қилинаётган қарорлар маълум манбаларга 
таҳлилий натижаларга асосланган бўлиши табиийдир. 
 
3.2-расм. Маркетинг хусусида қарор қабул қилинишни қувватловчи 
тизимнинг таркибий тузилиши
13
 
Юқоридаги расмда акс эттирилган статистик таҳлилий услублар банки 
математик услублар билан бойитилишини ва тегишли ахборотни қайта ишлаш 
жараёнида мукаммаллашган моделга айланиши назарда тутилади. Моделлар банки 
таркиби ушбу расмда умумий жиҳатдан келтирилган. Амалий фаолиятда уларнинг 
кўлами жуда кенг бўлиб, ташкилотда маркетинг фаолиятининг ташкил этилиш 
даражаси, зарурати ва салоҳиятига қараб кўп ёки кам қўлланилиши мумкин. 
Ҳозирги пайтда, кўплаб маркетинг хизматларини таклиф этувчи фирмалар тайёр 
ҳолдаги моделларни компьютер дастурлари сифатида сотмокдалар. Шу жиҳатдан 
моделлар банки доимий кенгайиб бориш хусусиятига эга бўлиб бормокда. 

Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling