Маркетинг


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/102
Sana27.01.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1133211
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   102
2.3. Маркетингнинг вазифалари 
Маркетинг - бозорда вужудга келадиган иқтисодий муносабатларни 
фаоллаштириш услубларини, товарларни ишлаб чиқариш ҳамда сотиш 
муаммоларини яхлит, тизимли ечиш услубларини, бозорда вужудга келадиган 
ўзгаришларга 
тезда 
мослашиш, 
истеъмолчиларга 
табақали 
ёндашиш, 
рақобатбардош янги товарларни вужудга келтириш ва уларни ишлаб чиқаришни 
ташкил этиш, конъюнктурани ўрганиш ва башорат қилиш ҳамда таъсирчан 
рекламани ривожлантириш масалаларини ўрганишни ўз олдига мақсад қилиб 
қўйгандир. 
Бунга эришиш учун маркетинг қуйидаги муҳим вазифаларни ҳал этиши 
лозим: 

харидорлар эҳтиёжини ўрганиш ва аниқлаш; 

нархнинг фаолиятини харидорлар эҳтиёжига мослаштириш; 

аввало талаб ва таклиф тўғрисида олинган маълумотлар асосида бозорни 
ўрганиш; 

товарни бозорга чиқаришдаги барча хизматлар тўғрисида маълумотлар 
олиш; 

тўлдирувчи товарлар ва ўрнини босувчи товарлар тўғрисида ахборот йиғиш; 

товарларга бўлган талабни истиқболлаш, уларни амалга оширишни назорат 
қилишдан иборатдир. 
Маркетингни 
бош 
вазифаси 
корхонанинг 
мавжуд 
ва 
потенциал 
имкониятларини баҳолаш ва амалга ошириш ҳамда бозорда талаб ва таклифни 
мувофиқлаштириш мақсадида имкониятларни аниқлашдан иборат. 
2.1-жадвал 
Корхонанинг асосий мақсади
9
 
Мақсадлар 
Кўрсаткичлар 
Бозорни эгаллаш 
Бозор улуши, айланма, товарни роли ва аҳамияти, янги 
бозорларни қамраб олиш 
Рентабеллик 
Фойда, айланмага нисбатан рентабеллик, шахс капиталини 
рентабеллиги, умумий капитални рентабеллиги 
Молиявий барқарорлик 
Кредитга лаёқатлиги, ликвидлиги, ўз-ўзини молиялаштириш 
даражаси, капитални тузилиши 
Ижтимоий мақсадлар 
Иш билан қониқиш, даромад даражаси ва ижтимоий химоя, 
ижтимоий интеграция, шахсий ривожланиш 
Бозордаги позиция ва престиж 
Мустақиллиги, имиж, сиёсий шароитга муносабати, жамиятни 
тан олиши 
Маркетинг ёки тадбиркорлик фаолияти аниқ натижага эришиш мақсадида 
амалга оширилади. Маркетингни асосий мақсадлари фирманинг асосий мақсадлари 
билан ўзаро алоқадордир.
Фирманинг асосий мақсадларига қуйидагилар киради: 

бозорни эгаллаш; 
9
Котлер Ф. Основы маркетинга. Учебное пособие. –М.: Издательский дом «Вильямс», 2010. – 656 с. 



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling