Маркетинг


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/102
Sana27.01.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1133211
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   102
Маркетинг
 
 
 
16 

рентабеллик; 

молиявий барқарорлик; 

ишлаб чиқаришни ижтимоий омилларини таъминлаш
бозордаги мавжуд ва престижни ташкил тадбиқ мустаҳкамлаш. 
Маркетинг мақсадлари таҳлили унга эришиш бўйича асосий вазифаларни 
шакллантиришга имкон беради. Мефферт 1986 йилда 3 та ўзаро боғлиқ 
маркетингни комплекс вазифаларини ажратиб кўрсатади: 
1. Талабни тартибга солиш билан боғлиқ бўлган бозор фаолиятига кирувчи 
вазифалар. 
2. Фирма ёки корхона соҳасига тааллуқли вазифалар. 
3. Ташқи муҳит ва жамият ташкилотлари билан боғлиқ масалалар. 
Маркетинг вазифалари натижасида маркетинг жараёнини барча босқичларига 
мос келувчи маркетинг функциялари шаклланади ва доимо тартибга солиб 
борилади. 
2.4. Товар ва нарх сиёсатларини амалга ошириш 
 
Товар сиёсатида асосий максадга эришиш куйидаги сохалардаги вазифаларни 
хал этиш оркали амалга оширилади: 

унинг инновацияси 

вариация 

дифференция 

элиминация 

маркани урнатиш ва танлаш 

кадоклаш

товарни шакли , тури ва бошкалар 
Нарх билан истеъмолчилар уртасида жуда чамбарчас алокадорлик мавжудки, 
уни иктисодий тамойиллар: талаб конуни, талабнинг нарх равонлиги, бозор 
сегментацияси билан изохлаш мумикн. Талаб конуни истеъмолчилар одатда 
киммат нархларга караганда арзон нархларда купрок товарлар сотиб олишини 
ифодалайди. Аммо хар кандай товар хам “нарх-микдор” алокадорлигига тугри 
келавермайди. Айрим махсулотларга талаб шундайки, муайян шароитларда 
юкорирок нархлар купрок товар обороти хажмини таъминлайди. 
 
2.5. Тақсимот, коммуникация ва силжитиш сиёсатларини амалга ошириш 
Маркетингнинг энг мухим ва ажралмас таркибий кисми махсулотни сотиш ва 
таксимлаш хисобланади. Бу жараёнда ташкилий нуктаи назардан энг мураккаб 
вазифа - ишлаб чикарилган махсулотни истеъмолчига етказиш хал этилади. 
Таксимот йули аник бир товар ёки хизматнинг ишлаб чикарувчидан 
истеъмолчи сари харакатида уларга булган мулк эгаси хукукини узига оладиган 
ёки бошкага беришга ёрдам курсатадиган фирмалар ёхуд айрим шахслар 
мажмуидан иборатдир. 
Коммуникация сиёсати (promotion mix) – бу товарни бозорга силжитиш 
усуллари йигиндисидир. Коммуникациянинг асосий воситалари булиб паблик 
рилейшнз – жамоат билан алока; реклама; сотишни рагбатлантириш; махсус 
кургазмалар; шахсий сотув хисобланади. 



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling