Маркетинг


 Маркетинг элементлари таркиби ва жараёни


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/102
Sana27.01.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1133211
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   102
 
1.5. Маркетинг элементлари таркиби ва жараёни 
Маркетинг тизимида қўйилган мақсадга эришиш учун харидорлар ва бошқа 
субъектларга таъсир этиш учун маркетинг воситалари, яъни маркетинг усуллари 
йиғиндиси, услублари зарурдир. Шундай воситалардан маркетинг-микс, маркетинг 
комплекси бўлиб ҳисобланади. Буларни маркетинг назариясига 1964 йилда 
биринчи бўлиб Гарвард бизнес мактаби профессори Н. Борден киритган. 
Маркетологлар тайёрлаш тизимида маркетинг комплекси 4 «P» деб номланиб, 
Маккарти томонидан 1960 йилда бу модел таклиф этилган. Ушбу моделда 
маркетингнинг тўртта асосий элементлари ажратиб кўрсатилган: товар (product), 
нарх (price), жой (place), силжитиш (promotion). 
Маркетинг фаолиятида эҳтиёж ва муҳтожликни айирбошлаш орқали 
қондириш жараёнида албатта инсон иштирок этади. Шунинг учун юқорида 
кўрсатиб ўтилган маркетинг элементлари таркибига 5 «P» ҳам киритилиб, у 
кишилар (people) эканлиги алоҳида такидлаб ўтилгандир. Маркетинг-микс 
элементлари 1.5-расмда кўрсатилган. 


Маркетинг
 
 
 
10 
 
 
 
 
 
 
 
1.5-расм. Маркетинг тизимидаги беш асосий нарса
5
 
1968 йилда Ф.Котлер маркетинг-микс элементлари таркибига паблик-
рилейшнз (public relations) ва сиёсатни (politics) қўшиб, олдинги 4 «P» ни 6 “P” га 
кенгайтириб кўрсатди. 
4 “P” моделини қўлланишини чекланганлигига қарамасдан, маркетинг 
назариясини шаклланиши ва амалиётини ривожланишида илғор роль ўйнайди. 
Маркетинг комплекси – бозорга таъсир этиш чоралари ва амалий қуроллар 
сифатида йиғиндиси бозор ҳолатига фирмани мослашувидир. Яхши маркетинг 
комплекси фирмани бозорда яхши позицияни эгаллашга олиб келади. маркетинг 
комплекси концепцияси Нейл Борден томонидан 1964 йилда таклиф этилган. 
Классик маркетинг комплекси 4 та элементни ўз ичига олади ва 4P модели 
номи билан юради. 

товар (product); 

нарх (price); 

сотиш ёки товар ҳаракати (place); 

силжитиш ёки коммуникациялар (promotion). 
Бироқ фирманинг маркетинг фаолиятига бундай қараш маълум даражада 
чекланган ҳисобланади: у кўпроқ истеъмолчига нисбатан товарга мўлжалланган.
Шунинг учун 1980 йилларда маркетинг комплекси 2 та элементга кўпайди ва 
6 P деб номланди. 
6 П модели таркибига қуйидагилар киради
6


товар (product); 

нарх (price); 

сотиш ёки товар ҳаракати (place); 

силжитиш ёки коммуникациялар (promotion). 

ходимлар 

ҳаракат тарзи. 
Янги моделда асосий эътибор маркетинг фаолиятини стратегик жиҳатига 
қаратилгандир. Бироқ ХХ аср охирларида ички ва ташқи истеъмолчилар 
концепциясини пайдо бўлгандан кейин аввалги моделни янгидан кенгайтириш 
ҳақида ахборот пайдо бўлди. 1999 йилда Джон Баллер 10 P моделини нашр қилди.
Джон Баллер янги кенгайтирилган маркетинг комплексини корпоратив 
маркетинг – микс деб аталади. 
5
Ergashxodjaeva Sh.J., Qosimova M.S., Yusupov M.A. Marketing. Darslik. -T.: TDIU, 2011.-202 b. 
6
Philip Kotler, Kevin Lane Keller. Marketing Management. Pearson Education, Inc., publishing as Prentice 
Hall, United States of America 2012 y.

Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling