Маркетинг
Download 1.44 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 12.3. Коммуникация сиёсатининг моҳияти, мазмуни ва мақсадлари
- .1-жадвал Маркетинг коммуникациясининг босқичлари 63 Йиллар Босқичнинг номи Босқичнинг тавсифномаси
Маркетинг
99 ўз мижозларига маслаҳатлар беради, у ёки бу товарни чиқаришнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида саноат фирмаларига тавсиялар тайёрлайди, реклама компаниясининг режаси ва смэтасини тузади, уни ўтказишнинг муддатлари ва даврийлигини белгилайди, реклама компанияси режасига мувофиқ ҳолда ўринлар ва хизматларни сотиб олади, тадбир ўтказиш вақтини белгилайди, рекламани тайёрлашни амалга оширади. Шундай қилиб, «тўлиқ хизмат кўрсатиш» агентлиги реклама компаниясини ишлаб чиқиш билан бирга маркетинг билан боғлиқ кўпгина хизматларни бажаради. 12.3. Коммуникация сиёсатининг моҳияти, мазмуни ва мақсадлари Маркетингда коммуникация деб биз ҳар хил аудиториялар адресига, шу жумладан, харидорлар, сотувчилар, таъминотчилар, акционерлар, бошқарув органларига фирмадан юбориладиган сигналлар мажмуини тушунамиз. Коммуникация сиёсати (промотион мих) – бу товарни бозорга силжитиш усуллари йиғиндисидир. Коммуникациянинг асосий воситалари бўлиб паблик рилейшнз – жамоат билан алоқа; реклама; сотишни рағбатлантириш; махсус кўргазмалар; шахсий сотув ҳисобланади. .1-жадвал Маркетинг коммуникациясининг босқичлари 63 Йиллар Босқичнинг номи Босқичнинг тавсифномаси 1950-1960 Тизимсиз коммуникация босқичи Коммуникатив сиёсат катта рол уйнамайди, доимий талабни таъминлаш учун товар таклифи ҳажмига концентрация бош масала ҳисобланади 1960-1970 Товар коммуникацияси босқичи Сотишни ташкил этишда корхона коммуникатив воси- талардан фойдаланади. Бирин-чи режага реклама ва сотишни рағбатлантириш чиқади 1970-1980 Мақсадли гуруҳ коммуникация босқичи Коммуникация фирмалар томонидан фойда олишга имкон берувчи мақсадли гуруҳлар билан ўзаро таъсирда мижозлар билан мулоқот учун ишлатилади 1980-1990 Рақобатли коммуникация босқичи Коммуникатив шароитни ўзгариши ва коммуникатив рақобат кўрсатишнинг ўсиши корхонадан коммуникацияни оптимал шакл ва воситаларини талаб қилади 1990-2010 Рақобатли ва интеграцияланган коммуникация босқичи Бозорни ривожланиш динамикаси реклама ташувчиларига мэдиа тарқатишни шакллантиришга олиб келади. Интеграцияланган коммуникацияга ўтишни талаб қилади Реклама- бир томонлама оммавий коммуникациянинг тўловли тури бўлиб, у аниқ бир хзомийдан чиқиб, фирма фаолиятини бевосита ёки билвосита қўллаб- қувватлашга хизмат қилади. Шахсий сотув- бу «улчалик» коммуникация якка икки томонлама бўлиб (диалог) мақсади мизожни тўхтовсиз тарзда ҳаракатга келтиришга ундаш. Бир вақтнинг ўзида фирма учун ахборот манбаи ҳамдир. 63 Ergashxodjaeva Sh.J., Qosimova M.S., Yusupov M.A. Marketing. Darslik. -T.: TDIU, 2011.-202 b. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling