Маркетинг


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/102
Sana27.01.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1133211
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   102
Маркетинг
 
 
 
100 
Савдони авж олдириш-шахсий реклама ва шахсий савдони тўлдирувчи ҳамма 
товарни сотишни тезлаштириш ва маълум кенгайтиришга қаратилган вақтинча 
чораларни ўз ичига олади. 
Жамоатчилик билан алоқа-аниқ мақсадга қаратилган харажатлар ярамида 
ташкилот ва унинг турли аудиториялари орасида, ўзаро бир-бирини тушиниш ва 
ишончли рухий ҳолат яратишга хизмат қилади. Бу ердаги коммуникациянинг 
мақсади фақат сотишгина эмас, балки фирма фаолиятини қўллаб-қувватлаш 
ҳамдир. Бу анъанавий мулоқот воситаларидан ташқари қуйидаги бевосита 
коммуникация турлари: салонлар, ярмаркалар, кўргазмалар, почта орқали 
тарқатиш, телемаркетинг, каталоглар орқали савдо ҳам мавжуд. 
12Коммуникация рақобат кўрашида муваффақият омили бўлиб ҳисобланади. 
Корхона ўз фирмасининг яхши имижини яратиш учун кўплаб коммуникатив 
жаранлар билан ўзаро келишишга мажбурдир. Корхона товар билан рақобатлашиб 
коммуникатив рақобатга чуқурроқ, яъни бозорни муҳимроқ мақсадли сегменти ва 
харидорлари эътиборини эришишга кўрашиб жалб этилади. 
Кейинги коммуникатив сиёсатда стратегик ва тактик чораларни ичига олувчи 
фақат комплекс ёндошиши имконияти қўйилади. Бунинг учун корхонадан 
тадбиркорликнинг интеграцияланган коммуникатив концепциясини яратиш ва 
ривожлантириш талаб қилинади.
Интеграцияланган коммуникатив жараённинг хусусияти бўлиб коммуникация 
восита ва жараёни, ташувчилари, шаклларининг турли-туманлиги ҳисобланади. 
Коммуникация қуйидагича таснифланади: контакт тури бўйича шахсий ва 
шахсий бўлмаган; жадаллиги бўйича жадал ва такрор; қўллаш частотаси бўйча 
ягона ва кўп маротабалик; таъсир натижасига кўра самарали ва самарасиз. 
Коммуникация ташувчилари сифатида менежмент(фирма бошқаруви); 
ходимлар; мижозлар; жамоат; бизнес бўйича шериклар. 
Коммуникация жараёни: 
Ҳар қандай коммуникация ўзатувчи ва қабул қилиб олувчи орасидаги 
сигналларни ёзиш учун сигналларни кодлаш-декодлаштириш тизими ёрдамида, 
ўзаро сигнал алмашинувини назарда тутади. Бундан келиб чиқадики, 
коммуникация самарадорлигининг асосий шартлари келиб чиқади: 
Коммуникация мақсади: Узатувчи қандай аудиторияга етиб бормоқда экан ва 
қандай жавоб олмоқчи эканини аниқ билиши лозим. 
Маълумот тайёрлаш. Пивбар, харидорларнинг тажрибасини ва кўзда тутилган 
аудиториянинг маълумотларини декодлаш усулини ҳисобга олмоқ керак. 
Каналларни режалаштириш. Узатувчи ўз маълумотларини кўзлаган 
аудиторияга энг яхши етказиб бера оладиган каналлар орқали ўзатиш керак. 
Маълумот самарадорлиги-ўзатувчининг акс алоқа сигналлари бўйича 
кўзланган аудиториянинг ўзатилган маълумотларга жавобини баҳолай олиши 
керак. 
Юқорида санаб ўтилган самарадорлик шартлари ҳар қандай маркетинг 
коммуникация дастурига кирувчи қарорлар тўпламини белгилайди. 
Маркетинг коммуникациясининг икки асосий восита-бу савдо ходимлари 
орқали шахсли мулоқотлар ва реклама каналлари орқали шахссиз мулоқотлардир. 
Шахсий савдо самарадорлиги рекламадан анча кўпдир. Рекламанинг ютуғи 
унинг нархида: реклама ёрдамида битта мулоқот савдо агентининг визитидан анча 
арзон. 



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling