Маркетинг
Download 1.44 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 12.2. Харидорларга таъсир этиш услублари
Маркетинг
97 катта аҳамият касб этади. Бундай марказлар ўзлари жойлашган мамлакатда ихтисослаштирилган кўргазмалар ташкил этиш бўйича кенг фаолият олиб боради: экспоцент фирмаларга бепул кўргазма майдонлари беради, ўз ҳисобидан кўргазмани лойиҳалаш ва расмийлаштириш, очишни амалга оширади, кўргазма иштирокчиларига бозордаги ҳолатлар ҳақида ахборот етказиб беради. Кўргазма ва ярмаркаларнинг янги тури савдо ҳафталиклари номини олди. Бундай тадбирлар одатда йирик шаҳарлардаги универсал магазинларда истеъмол товарларини намойиш тадбиқ сотиш учун ташкил этилади. Халқаро кўргазма ва ярмаркалар товар муомаласига хизмат кўрсатади. Уларда ҳар қандай мамлакат фирмалари хеч қандай чеклашларсиз иштирок этиши мумкин. Халқаро кўргазма ва ярмарканинг энг афзал томони - уларда турли мамлактларда ишлаб чиқариладиган жуда кўп товарларнинг намуналари тўпланади. Бу эса харидорга қисқа вақт давомида бозорда мавжуд таклифлар билан танишиб чиқиш, мутахассислардан керакли маслаҳатларни қиёслаш, музоқаралар ўтказиш, тижорат шартларини келишиб олиш ва энг муҳими, контракт имзолаш имконини беради. Намойиш этиладиган экспонатлар характерига кўра халқаро кўргазма ва ярмаркалар универсал ва ихтисослашган турларга бўлинади. Универсал кўргазма ва ярамаркаларда экспонатлар муайян товарлар гуруҳлари билан чегараланмайди. Уларда барча ёки кўпгина саноат тармоқлари маҳсулотлари намойиш қилиниши мумкин. Ихтисослашган кўргазма ва ярмаркада эса фақат бир ёки бир неча турдош саноат тармоқлари товарлари, баъзан бирон бир амалий фан ютуқлари намойиш қилинади. 12.2. Харидорларга таъсир этиш услублари АҚШда беш мингдан ортиқ фирма реклама агентлиги тарзида иш олиб боради. Аммо асосий иш бир неча йирик ташкилот ҳиссасига тўғри келади. Йирик агентликлар йирик реклама берувчиларга хизмат кўрсатади. Йирик реклама берувчилар эса нисбатан катта бўлмаган товарлар гуруҳи: озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар, касметика воситалари, автомобиллар, тамаки маҳсулотлари ва шунга ўхшашлар доирасида иш олиб боради. Ишлаб чиқарувчилар кенг кўламли умуммиллий реклама ёрдамида истеъмолчига товарни илгарироқ сотишга ва харидорларда ўз маркасига мансуб товарлар ихлос уйғотишга ҳаракат қиладилар 61 . Бундай ҳолларда реклама маркетинг комплексида етакчи таркибий қисмга айлданади. Реклама берувчи билан агентлик ўртасидаги муносабатлар ўзаро тузиладиган шартнома билан тартибга солинади Бу шартномада агентлик кўрсатадиган жами хизматлар кўрсатилади. Рекламани тарқатиш воситаларига хақни реклама агентлиги мижоз ҳисобидан тўлайди. Шу сабабли ҳам мижоз агентликка тўловларни ўз вақтида ўтказиб қўйиши керак. Реклама агентлиги хизматлари учун хақ берувчи томонидан эмас, балки агентликнинг рекламасидан фойдаланган реклама-ахборот воситалари томонидан тўланади. Комиссион мукофот (воситачилик ҳақи)нинг оддий миқдори реклама қийматининг 15%ини ташкил этади. Бундан ташқари, «тўлиқ хизмат кўрсатиш» агентликлари томон ҳақи ҳам олади. Товон ҳақига харажатларнинг ҳақиқий қиймати билан бирга бозорни тадқиқ 61 Котлер Ф. Основы маркетинга. Учебное пособие. –М.: Издательский дом «Вильямс», 2010. – 656 с. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling