Маъруза №-4 тормозлар носозлиги ҳАҚида маълумотлар. Тормоз ускуналарини таъмирлаш


Тормоз ускуналарининг мустахкамлиги ҳолати асослари


Download 35.44 Kb.
bet2/4
Sana16.06.2023
Hajmi35.44 Kb.
#1492779
1   2   3   4
Bog'liq
МАЪРУЗА-4 (1)

2. Тормоз ускуналарининг мустахкамлиги ҳолати асослари

Мустаҳкамлик деб, тормоз ускуналарини ўзининг ишлатишдаги кўрсатгичларини берилган ораликларда, тегишли тартибда ва фойдаланиш шартларига кўра сақлаши хусусиятига айтилади. Тормозлар тормозлашнинг энг кам берилган босқичида ҳаракатга келтирилиши керак. Тормоз цилиндридаги тўла босимга эга бўлиш учун, машиначи крани магистралидаги маълум босими пасайиши етарли бўлиши керак; цилиндрларнинг сиқилган ҳаво билан тўлдирилиш жараёни маълум вақт ичида бажарилиши керак. Тормоз маги­стралидаги туширилган босим сақланганда, ҳеч бир ҳавотақсимлагич қўйиб юборишга ишлаб кетиши мумкин эмас. Магистралдаги босим оширилгандан сўнг, қўйиб юбориш барча тормозларда бажарилиши керак. Тормознинг тез тўхтатилишида поезд тўхтатиши нормаларидаги масофага амал қилиб тўхташи керак.


Узоқ ишлашлилиги - тормоз ускунаси хар бир элементининг таъмирлашда ва ўрнатилган хизмати системасидаги энг узоқ ҳолатигача ишлаш қобилиятини сақлашдаги хусусиятидир. Узоқ ишлашлилик кўрсатгичларига техник ресурслар, ишлатишдан аввал то якуний ҳолатига қадар кўрилаётган объектнинг ишлаш хажми ёки давомийлигини кўрсатишидаги ишлаш муддати киради.
Қ а й т а р и ш - ишлаш қобилиятининг бузилиши. Қайтаришнинг сабаблари техник хужжатларда изоҳланади.
Бузилмаслилиги - объектнинг маълум вақт давомида ёки баъзи ишларда ишлаш қобилиятини сақлашидир.
Бузилмасдан ишлаши эхтимоллилиги - берилган давомийлик оралиғида ёки иш ҳажмида объектда қайтариш вужудга келмайди. Бузилмасдан ишлаши эхтимоллилиги сони маълум вақт давомида бузилмасдан ишлаган объектлар сонининг, бошланғич моментида ишлаш қобилиятига эга объектларнинг сонига нисбати билан аниқланади.
Замонавий тормоз ускуналарини лойиҳалаштиришда қайтариш эҳтимоллиги мумкин бўлган натижалари инобатга олинади - тормоз ускуналарининг алоҳида элементларининг қайтариши халокатли холларга келтириши мумкин эмас, тормоз ускуналарининг қайтарилган элементлари тормозлар текширилганда осон аниқланиши ва созларига алмаштирилиши керак.



Download 35.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling