Маъруза №-4 тормозлар носозлиги ҳАҚида маълумотлар. Тормоз ускуналарини таъмирлаш


Download 35.44 Kb.
bet4/4
Sana16.06.2023
Hajmi35.44 Kb.
#1492779
1   2   3   4
Bog'liq
МАЪРУЗА-4 (1)

Вагонлар. Тормоз ускунасннинг барчасини монтаж қилингандан сўнг, уни бир вагонда ёки вагонлар гуруҳида ҳаракатланувчи ёки, машиначи крани, манометрлар билан жиҳозланган ва 0,6 МПа дан кам бўлмаган сиқилган ҳаво қувурли ўтказгичига уланган стационар ускуна ёрдамида текширилади. Вагонда ҳавотақсимлагич ўчирилади, магистрал ҳавоқувури 0,06 - 0,65 МПа босимгача сиқилган ҳаво би­лан зарядланади, болғани енгил урилишлари билан тақиллатиб, кўрилади ва барча бирлашмалари совунланади. Совунли кўпикчаларнинг ҳосил бўлиши йўл қўйилмайди. Сўнгра ҳавоқувурини истеъмол манбаидан ўчирилади ва бошланғич босими 0,6 МПа бўлганда, 5 мин давомида 0,01 МПа дан ошмаслиги керак бўлган босимни камайиши билан зичлик текширилади.
Сўнг ҳавотақсимлагични ишга туширадилар, юк вагони тормоз тармоғини 0,53 - 0,55 МПа, йўловчиникини - 0,50 -0,52 МПа сиқилган ҳаво босими билан зарядлайдилар; совунлаш билан фланец, чиқариш клапани, ажратиш клапани, кувурлар узатишининг барча бирлашмалари зичлиги текширилади (совунли кўпикчаларнинг ҳосил бўлиши йўл қўйилмайди).
Юк вагонида ҳавотақсимлагични юксиз текис босқичида (автоматик босқичда ва бир босқичли тормозларда текширишни
белгиланган босқкичда) амалга оширилади. Тормоз магистралидаги
босимни машиначи крани орқали 0,05 - 0,06 МПа га 5 мин давомида
ушлаб туриб, унинг ушлагичини перекриша ҳолатига ўтказиш билан пасайтирилади. Тормоз қўйиб юборишини фақат машиначи крани ушлагичини поездли ҳолатига ўтказгандагина бажариши керак.
Тормозни қайтадан зарядлаб, магистралдаги босимни 0,35 МПа гача камайтириб тўла тўхтатиш бажарилади ва тормоз цилиндри ҳамда ғамлама резервуарининг зичлиги уларга уланган манометрлар бўйича текширилади. Ғамлама резервуардаги босим пасайиши 2 мин давомида тормоз магистралида - 3 мин давомида 0,01 МПа дан юқори бўлмаслиги керак.
Бундай текширувда шуни инобатда тўтиш керакки, тормоз магистралидаги босим 0,02 МПа га камайганидан сўнг, ҳавотақсимлагич ҳавони йўқотилишини тиклаши ва кейинчалик зичлигига бахо, фақат ғамлама резервуардаги босим пасайиши бўйича ундаги ва магистралдаги босим тенглашгунга қадар берилиши мумкин, сўнг йўқотилганлик орқага қайтариш клапанининг юқори сезувчанлиги эвазига ғамлама резервуардан қайта тўлдиради.
Тормоз қўйиб юборилади, тепалик босқичига ўтказилади ва зарядкадан сўнг магистралдаги босимни 0,38 МПа гача пасайтириш билан тормозлаш бажарилади. Цилиндрдаги босим 0,14 - 0,18 МПа га ўрнатилиши керак. Машиначи крани ушлагичини поездли ҳолатига ўрнатиб, тормознинг қўйиб юборилиши текширилади.
Чиқариб юбориш клапанини тормозлаш босқичидан сўнг у орқали тормозни қўйиб юбориб синалади. Стоп кранни қисқа вақтли очиб-ёпиш билан текширилади.
Йўловчи вагонларининг пневматик тормози ҳаракатга сезгирлигини магистралдаги босимни 0,03 МПа га камайтириш босқичи, кейинчалик кран ушлагичини поезд ҳолатидан қўйиб юбориш билан шунингдек магистралдаги босимни 0,04 - 0,05 МПа га камайтириш билан тормозлаш босқичини равонлиликка ва тормозланган ҳолда 5 мин сақлаш билан текширилади (перекриша ҳолати истеъмоли билан). Тормоз цилиндрининг ва ғамлама резервуарнинг зичлигини тез тўхтатилгандан сўнг текширилади - йўқотиш цилиндрдаги юқори босим 0,39 МПа дан кам бўлмаганда 3 мин да­вомида 0,01 МПа дан ошмаслиги керак. Тез тўхтатишдан сўнг қўйиб юбориш магистралдаги босим 0,45 МПа дан ошиб кетганда таъминланиши керак.
Йўловчи вагонларининг электропневматик тормозини қўйидагича синалади. Жаранглатиш билан ишчи ва назорат ўтказгичлари, уларнинг бирлаштириш енгчалари бошчасига тўғри уланганлиги текширилади. Электр мустахкамлигини (заводдаги таъмирдан сўнг) ва изоляцияси қаршилигини худди тортишли ҳаракатдаги таркиб каби аниқланади. Тормознинг ҳаракатини қўзғалувчан ускуна П - ЭПТ орқали, 2 мин дан кам бўлмаган вақтда перекршпа қутблилиги токини узатиш билан аниқланади. Бунда тор­моз қўйиб юбориш ҳолатида қолиши керак.
Сўнгра 4,5 - 5 секунд давомида тўла қўйиб юбориш бажарилади -тормоз цилиндрлари 0,38 - 0,39 МПа босимгача тўлдирилиши керак.
Тўла тормозлашдан сўнг, босқичли тормозлаш ва босқичли қўйиб юбориш бажарилади.
Электроҳавотақсимлагичнинг ишчи ўтказгичига тўғри уланганлигини, фақат шу ўтказгичга электр кучланишини узатиш билан, сўнгги вагоннинг енгчаси бошчасидаги чизиқли симларнинг контактлрини ажратиш билан аниқланади.


НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:

1. Тормоз ускуналарини таъмирлашнинг қандай турлари мавжуд ?


2. Тормоз ускуналарининг мустаҳкамлик ҳолати асосларини санаб ўтинг.
3. Даврий таьмирлашдан сўнг локомотив ва моторвагонли ҳаракатдаги таркиб синовлари нималардан иборат ?
4. Даврий таьмирлашдан сўнг вагонларнинг синалиши нималардан иборат ?
Download 35.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling