Маъруза №-4 тормозлар носозлиги ҳАҚида маълумотлар. Тормоз ускуналарини таъмирлаш


Даврий таъмирлашдан сўнг ускуналарни синаш


Download 35.44 Kb.
bet3/4
Sana16.06.2023
Hajmi35.44 Kb.
#1492779
1   2   3   4
Bog'liq
МАЪРУЗА-4 (1)

3. Даврий таъмирлашдан сўнг ускуналарни синаш


Локомотивлар ва моторвагонли ҳаракатдаги таркиб. Тормоз ускуналарини локомотивларда монтаж қилингандан сўнг, текшириш ва синашни алоқа тармоғида нормал кучланиш бўлганда (элекгро -ҳаракатдаги таркиб) ёки ишлаётган дизелда (дизелли ҳаракатдаги таркибда) амалга оширилади.
Компрессор ускуналарини ҳаракати ва босимли тармоқ зичлиги иккиламчи тортишли краннинг берклигида амалга оширилади.
Электровозларда компрессорларни ишга туширилиб, нормал бўлмаган товуншинг йўқлилигига имонлари комил бўлгач, компрессор тўғирлагичлари ўчирилиши содир бўладиган мойлаш системасидаги мой ва бош резервуарлардаги ҳавонинг (0,9 + 0,02 МПа) босими текширилади. Чиқариб юбориш кранлари орқали бош резервуарлардаги босимни камайтириб, компрессор ёқилиши содир бўладиган босим ( 0,75 + 0,02 МПа) текширилади. Галма-гал бир компрессорни ёқилган ҳолда қолдириб, ҳар бирининг унумдорлигини бош резервуарларда 0,7 дан 0,8 МПа гача босимни ошишини вақт бўйича текширилади. Бош резервуар хажмининг хар 1 минг литрига бу вақт КТ6 - Эл ва Э - 500 компрессорларига тегишли равишда 25 ва 36 секунддан ошмаслиги керак.
Тепловозларда компрессорларни алоҳида ҳар бир секцияда текширилади. Тўғирлагич томонидан ўчириладиган компрессор босими 0,85 + 0,02 МПа, ёқилиш босими - 0,75 + 0,02 МПа бўлиши керак. Компрессор томонидан ҳавонинг узатилишини бош резервуардаги босим 0,7 дан 0,8 МПа гача ( резервуар ҳажмининг 1 минг литрига 23 секунддан кўп бўлмаслиги керак) вақт бўйича босимни кўтарилишини контроллер ушлагичи ноль ҳолатидалигида текширилади. Компрессорни унумдорликка синашда бош резервуар уланган бўли­ши керак.
Компрессор ишга туширилгандан сўнг, истеъмол тармоғи зичлиги текширилади. Босимни 0,7 дан 0,65 МПа гача тушиши 10 мин дан кам бўлмаган вақт мобайнида содир бўлиши керак. Бу текширув мобайнида пневматик асбоблар ва қўшимча резервуарлар ўчириб қўйилади.
Электро- ва дизель-поездларидаги компрессорни тўғирлагич билан ўчириш босими 0,8 + 0,02 МПа, ёқиш босими - 0,65 + 0,02 МПа бўлиши керак. Унумдорликка текширишда бош резервуарлардаги босимни 0,7 дан 0,75 МПа гача ошириш вақти 20 секунддан кўп бўлмаслиги керак. Моторвагонли ҳаракатдаги таркиб босимли тармоғи зичлигини ҳудди локомотивлардаги каби текширилади.
Тормоз магистрали зичлигини иккиламчи тортгичли кран тўсилганида, 2,5 мин дан кам бўлмаган вақт мобайнида содир бўлиши керак бўлган 0,5 дан 0,45 МПа гача (ёки 1 мин давомида 0,02 МПа) босимда текширилади.
Тормоз магистрали зичлигини 0,30 - 0,35 МПа босимда, ёрдамчи тормоз крани томонидан ва тормоз цилиндрига ҳавоқувурини ажратиш кранини беркитиб ( № 4 В К кранида - перекриша ҳолатида) тормозлашни амалга ошириб аниқлайдилар.
Ёрдамчи тормоз билан жиҳозланмаган тортишли ҳаракатдаги таркибда цилиндрлар зичлигини, вақт бўйича улардаги босимни тез тўхтатишда 0,3 МПа дан камайганда текширилади. 2,5 мин мобайнида босим 0,05 МПа дан кам бўлмаслиги керак (ёки 1 мин давомида 0,02 МПа дан).
Тормоз магистралидаги босим 0,6 дан 0,58 МПа гача камайиши 80 - 120 сек (ёки 0,65 дан 0,60 МПа гача 3-5 мин да) давомида содир бўлиши керак. Бунда магистрални узилганлигини билдирувчи сигнал чироғи ёниши керак. Чироқнинг ёниши ҳавотақсимлагичнинг харакатини етарли даражада юмшоқмаслигидан (магистрал қисмини алмаштириш зарур) ёки оширилган босимдан нормал зарядлисига ўтиш темпининг юқорилигидан далолат беради.
Ёрдамчи тормоз крани ҳаракатини текширишда ( №254 крани, юқори босим клапани тўғирланганда) тўла тўхтатилганда тормоз цилиндрларидаги тўлдирилиш босими 0,38 - 0,40 МПа 6 - 10 с да, тўлдирилганда 13 с дан кўп бўлмаганда 0,3 дан 0,04 МПа гача бўлиши керак.
Электропневматик тормозларни текшириш у ч у н локомотивларда ишчи бўлмаган кабина томонидаги № 369А енгчасига жойидан қўзғалувчи, перекриша ва тормозлаш ҳолатида 5 ва 8 А ток билан юклашни берувчи П - ЭПТ асбоби уланади.
Ўзгарувчан ток назорат кучланиши 30 В дан кам бўлмаслиги керак. Тормозлаш ва қўйиб юбориш бир неча босқичда амалга оширилади. Тормозлашда " Т " сигнал чироғи ёниши, перекришада – “П” сигнал чироғи ёниши керак ("Т" чироғи ўчади).
5 А токда истеъмол тармоғидаги кучланиш 45 В дан кам бўлмаслиги керак. 8 А юкланганлик токида статик ўзгартирувчилар авто­матик равишда ўчиши, БП - ЭПТ - П истеъмол блокида эса 40 В дан кам бўлмаган доимий ток кучланиши ўрнатилишн керак. ЭПТ харакатининг текширувини иккала кабинадан амалга оширилади.

Download 35.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling