Маъруза № симсиз тармоқларда узатиш


) кўпайтма 4га тенг, лекин (c


Download 454.81 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/6
Sana07.04.2023
Hajmi454.81 Kb.
#1339744
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ma'ruza № 4 - ST fani uzb (3-kurs-2021-2022)

1
) кўпайтма 4га тенг, лекин (c
2
c
1
), (c
3
c
1
) ва (c
4
c
1

кўпайтмаларнинг барчаси 0га тенг. Станция 2 натижани 4га бўлади ва 
станция 1 маълумотини қабул қилади. 
Симсиз тизимларда дуплекс режимни ташкил этиш. Дуплекслаш 
деганда узатиш ва қабул қилиш учун радиоалоқа каналини ажратиш 
тушунилади. Узатиш ва қабул қилиш бир каналда навбатма-навбат амалга 
ошириладиган симплекс радиоалоқасидан фарқли равишда дуплексли 
радиоалоқа бир вақтнинг ўзида турли каналларда узатиш ва қабул қилиш 
амалга ошириладиган икки томонлама радиоалоқадир. Дуплексли 
узатишнинг частота (ингл. Frequency Division Duplex-FDD) ва вақт (ингл. 
Time Division Duplex-TDD) бўйича асосий ажратиш турлари мавжуд. Частота 
бўйича ажратилган дуплексда (FDD) “пастга” ва “юқорига” линиялари 
бўйича алоқа турли (одатда, симметрик) частотавий каналларда амалга 
оширилади. Вақт бўйича ажратилган дуплексда эса (TDD) абонентлар 
орасидаги икки томонлама алоқа узатиш ва қабул қилиш каналларини вақт 
асосида зичлаштириш ҳисобига битта элтувчи воситасида таъминланади. 
FDD режими катта соталарда (макросоталар) ҳамда абонент ускуналари (АУ) 
юқори тезликда ҳаракатланган ҳолларда самаралироқ бўлади. Ўз ўрнида TDD 
режими пико- ва микросоталарда, яъни АУни ҳаракатланиш тезлиги унча 
катта бўлмаган ҳолларда ишлатиш учун мўлжалланган. FDDдан фарқли 
равишда TDD режимида жуфт частоталар полосаси талаб қилинмайди, бу 
сотани қидириш жараѐнини соддалаштиради ва соталар орасида каналларни 
самарали тақсимлаш имкониятини беради. TDD режимда тўғри ва акс 
каналларда трафик ҳам симметрик, ҳам асимметрик ҳолда бўлиши мумкин. 
TDDнинг яна бир афзаллиги – бу абонент терминалларини ясашни 
соддалаштиришдадир, чунки бунда дуплексер керак бўлмайди.
Ўз навбатида, FDD режими, TDD режимидан фарқли ўлароқ, узатиш ва 
қабул қилиш орасида ҳимоя интервали бўлишини; узатиш ва қабул қилиш 
учун алоқа сеансларининг узвийлигини (ингл. discontinuous transmission); ва, 
шунингдек, слотлараро (Слот – (ингл. қисқартирилган Time slot) TDMA 
усулида мантиқий канал яратиш учун ишлатиладиган энг қисқа вақт 
интервали) интерференцияни олдини олиш учун тармоқдаги БС ларни 
синхронлашни талаб қилмайди.
Шундай қилиб, иккала режим ҳам тармоқларнинг турлича ишлаш 
шароитларида муайян тарзда намоѐн бўладиган маълум бир афзалликларга 
эгадир. Шу боис кўпчилик анъанавий ҲРТ тармоқларида аввалига FDD 
режимидан фойдаланилади, кейин эса абонент сони ошгани сари ва частота 
ресурслари танқислашиши сабабли TDD режимига қизиқиш пайдо бўлади. 
Ҳаракатдаги 
радиоалоқа 
тизимларининг 
аксарияти 
частотали 
дуплексдан фойдаланади. TDD режими DЕСТ ва Iridium тизимларида асосий 
режим сифатида, UMTS, CDMA-2000, Wi-Fi, WiMAX ва LTE тизимларида 


эса FDD билан бир қаторда ишлатилади. Алоқани ташкил этишда 
мослашувликни ва тармоқларнинг юқори спектрал ва ўтказувчанлик 
самарадорлилигини таъминлаш учун FDD ва TDD усулларидан комбинацион 
(яъни, аралаш) тарзда фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Албатта, бунда 
икки режимли (FDD/TDD) абонент терминалларидан фойдаланиш керак 
бўлади, лекин бир хил микросхемалардан фойдаланиш натижасида бундай 
терминаллар бир режимли терминалларга қараганда унчалик мураккаб 
бўлмайди. 

Download 454.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling