Маъруза № симсиз тармоқларда узатиш


Download 454.81 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/6
Sana07.04.2023
Hajmi454.81 Kb.
#1339744
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ma'ruza № 4 - ST fani uzb (3-kurs-2021-2022)



МАЪРУЗА 
№ 
4. 
СИМСИЗ 
ТАРМОҚЛАРДА 
УЗАТИШ 
МУҲИТИГА УЛАНИШ УСУЛЛАРИ 
Режа: 
1. Сотали алоқада хизмат кўрсатиш зонаси ва частоталарни қайта 
ишлатиш тамойили
2. Каналлари частота, вақт ва код бўйича ажратилган кўп сонли 
уланиш; 
3. Симсиз тизимларда дуплекс режимни ташкил этиш; 
4. Сотали тизимларда хизмат кўрсатишни узатиш (хэндовер). 
Сотали алоқада хизмат кўрсатиш зонаси ва частоталарни қайта 
ишлатиш тамойили. Сота ўлчами белгиланмаган ва ҳудуд аҳолиси 
зичлигига қараб оширилиши ѐки камайтирилиши мумкин. Одатда, сота 
радиуси 1 дан 12 милгача бўлиши мумкин (1,61 дан 19,32 км гача). Юқори 
зичликка эга бўлган ҳудудлар кичик зичликка эга бўлган ҳудудларга 
нисбатан трафикка бўлган талабларни қаноатлантириш учун географик 
жиҳатдан кичик бўлган кўп сондаги соталарни талаб этади. Сота ўлчамлари 
аниқлангандан сўнг улар қўшни соталар сигналларидан таъсир қилувчи 
халақитларни бартараф этиш учун оптималлаштирилади. Бошқа соталар 
сигналларидан таъсир қилувчи халақитларни бартараф этиш учун ҳар бир 
сота узатиш қуввати паст ҳисобланади. 
Умуман, қўшни соталар алоқа учун битта ва ўша частоталар тўпламини 
ишлата олмайди. Сабаби бу сота чегарасига яқин жойлашган 
фойдаланувчилар учун халақитларни юзага келтириши мумкин. Лекин, 
мавжуд частоталар тўплами чегараланган ҳамда частоталарни қайта 
ишлатиш зарур. Частоталарни қайта ишлатиш намунаси N сота 
конфигурациясига эга, Nқайта ишлатиш коэффициенти (reuse factor). 
Унда ҳар бир сота уникал частоталар тўпламини ишлатади. Намуна 
такрорланган вақтда частоталар қайта ишлатилиши мумкин. Бир нечта ҳар 
турли намуналар мавжуд. 4.1-расмда улардан иккитаси кўрсатилган. 
4.1-расм. Частоталарни қайта ишлатиш намуналари. 


Соталардаги сонлар намунани белгилайди. Намуна билан бир хил сонга 
эга бўлган соталар битта ва ўша частоталар тўпламини ишлатиши мумкин. 
Биз бу соталарни қайта ишлатиладиган соталар (reusing cells) деб 
атаймиз. 4.1-расмда кўрсатилганидек, қайта ишлатиш коэффициенти 4 
бўлган намунада фақат битта сота бошқа соталарни битта ва ўша 
частоталарни қайта ишлатишдан ажратиб турибди. Қайта ишлатиш 
коэффициенти 7 бўлган намунада икки сота қайта ишлатиш соталаридан 
ажратиб турибди. 

Download 454.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling