Сотали тизимларда хизмат кўрсатишни узатиш (Handoff -
Хэндовер). Шундай бўлиши мумкин, яъни мобил станция сўзлашув вақтида
бир сотадан бошқасига кўчиб ўтиши мумкин. Бу
вазият юзага келганда
сигнал заиф бўлиши мумкин. Бу муаммони ечиш учун MSC ҳар
бир сония
ичида сигнал даражасини кузатади. Агар сигнал кучи пасайса, у ҳолда MSC
алоқани яхшироқ таъминлаши мумкин бўлган янги сотани қидиради. Сўнгра
MSC чақирувни ташувчи канални ўзгартиради (эски
каналдан янгисига
сигнални узатади).
Қаттиқ хэндовер (Hard Handoff).
Аввалги тизимларда қаттиқ
хизмат
кўрсатишни узатиш (хэндовер) ишлатилган. Қаттиқ
хэндоверда мобил
станция фақат битта таянч станция билан боғланади.
MS битта сотадан
бошқа сотага кўчганда алоқа янги станция билан ўрнатилмасдан
аввал
олдинги таянч станция билан узилиши керак. Бу эса қўпол тарзда ўтишга
олиб келиши мумкин.
Юмшоқ хэндовер (Soft Handoff).
Янги тизимлар юмшоқ хэндоверни
ишлатади. Бу ҳолатда мобил станция бир вақтнинг ўзида
иккита таянч
станциялар билан боғланиши мумкин. Бу эса, эстафетали хэндовер вақтида
мобил станция эски станция билан алоқани
узмасдан туриб янги таянч
станция билан алоқани давом эттириши мумкинлигини англатади.
Қуйидаги 4.5-расмда GSM тармоғидаги хэндовер турлари кўрсатилган.
4.5-расм. GSM тармоғида хизмат кўрсатишни узатиш турлари.