Маъруза № симсиз тармоқларда узатиш


TDMA (Time-Division Multiple Access)


Download 454.81 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana07.04.2023
Hajmi454.81 Kb.
#1339744
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ma'ruza № 4 - ST fani uzb (3-kurs-2021-2022)

TDMA (Time-Division Multiple Access). Вақтли ажратиш билан кўп 
сонли уланишда (TDMA) станциялар канал ўтказиш полосасини вақт 
бўйича ишлатади. Ҳар бир станцияга вақт интервали ажратилади ҳамда шу 
вақт давомида у маълумот узатиши мумкин. Ҳар бир станция ўз 
маълумотларини белгиланган вақт интервалида узатади. 4.3-расмда TDMA 
ғояси кўрсатилган. 
TDMA асосий муаммоси ҳар хил станциялар ўртасида синхронизацияга 
эришишдан иборат. Ҳар бир станция ўз слоти боши ва унинг жойлашган 
ўрнини билиши керак. Бу станцияларнинг катта майдон бўйича 
тақсимланиши туфайли тизимга киритилган тарқалиш вақти (кечикиш) 
сабабли мураккаблашиши мумкин. Кечикишларни конпенсациялаш учун биз 
ҳимоя вақтини (guard times) киритишимиз мумкин. Одатда синхронизация 
ҳар бир вақт интервали бошида баъзи синхронизация битлари (одатда 
преамбула битлари деб аталади) билан бажарилади. 
4.3-расм. Вақтли ажратиш билан кўп сонли уланиш (TDMA). 
TDMA канал сатҳидаги уланиш усули ҳисобланади. Ҳар бир станция 
канал сатҳи физик сатҳга ажратилган вақт интервалини ишлатиш ҳақида 
хабар беради. Физик сатҳда физик мультиплексор мавдуд эмас (йўқ). 
CDMA (Code-Division Multiple Access). Кодли ажратиш билан кўп 
сонли уланиш (CDMA) методи бир нечта ўн йиллар аввал ўйланган эди. 
Электрон технологиялар соҳасидагаи охирги ютуқлар, ниҳоят унинг амалга 
ошишига имкон яратди. CDMA методи FDMA методидан фақат битта канал 
тўлиқ линия полоса кенглигини эгаллаши билан фарқ қилади. TDMAдан эса 


вақт интервали йўқлиги, яъни барча станциялар бир вақтда маълумот 
узатиши билан фарқ қилади. 
Аналогия. CDMA одатда ҳар хил код билан алоқани билдиради. 
Масалан, кўп кишили катта хонада икки киши маҳфий равишда, агар ҳеч ким 
тушунмаса улар инглизча гаплашиши мумкин. Агар ҳеч ким билмаса, яна 
икки киши хитойча гаплашиши мумкин ва ҳ. Бошқача айтганда, бу ҳолатда 
умумий канал ҳисобланган хона кенглиги осонгина бир нечта жуфт кишилар 
ўртасида ҳар хил тилларда (кодларда) алоқа ўрнатишга рухсат бериши 
мумкин. 

Download 454.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling