Маъруза №1: Кириш. Автомобил йўлларидаги сунъий иншоотлар турлари


Tемирбетон тўсинли кўприкларнинг таянч қисмлари


Download 26.03 Kb.
bet4/5
Sana07.05.2023
Hajmi26.03 Kb.
#1437501
1   2   3   4   5
Bog'liq
1 Маъруза №1 ЕМАЭ 1 2 3 призинтация

Tемирбетон тўсинли кўприкларнинг таянч қисмлари.
  • Таянч қисмлар берилган жойда таянч юк кўтарувчи конструкциядан таянчларга узатади. Бундан ташқари, таянч қисмлар оралиқ қурилманинг Тўсинлари ҳаракатланувчи юкламалар таъсирида букилганда, уларнинг бурилишини ва чизиқли силжишини, шунингдек, оралиқ қурилманинг ҳарорат деформациялари натижасида Тўсинларнинг учи бўйлама ва кўндаланг силжишини таъминлайди. Таянч қисмлар қўзғалувчан ва қўзғалмас бўлади.
    • Оралиқлари 9 м гача бўлган плитали қурилмаларни тасмали таянч қисмлар орқали таянчларга ўрнатиш мумкин. Тасмали таянч қисмлар қалинлиги 20 мм гача бўлган иссиқликка, ёруғликдан ясалади. Таянч ва оралиқ қурилмалар бетон билан туташган жой бўйича ишқаланиш кучи шу текисликларда тасма силжишига йўл қўймайди. Шунинг учун силжиш фақат тасмадаги кўндаланг деформациялар ҳисобига юз беради.
    • 9…18 м оралиқда плитали ва қобирғали оралиқ қурилмалар учун ясси (1.1, а-расм) ва тангенсиал (1.1, б-расм) метал таянчлар Тўсиннинг ва таянчларнинг бетонига арматура стерженлар ёрдамида маҳкамлаб қўйилади. Тангенсиал таянч қисм иккита пўлат тўшама(ёстиқ)дан ташкил топган; уларнинг юқоридагиси ясси, пастдагисининг юзаси цилиндр шаклида бўлиб, оралиқ қурилманинг бурилишини таъминлайди.
    • 1.1-расм. Қобирғали оралиқ қурилмалар ясси (а) ва тангенсиал (б) таянч қисмлари:1 – пўлат листлар; 2 – арматура стенжерлари; 3 – ясси пўлат тўшама; 4 – юзаси цилиндр шаклида бўлган пўлат тўшама; 5 – яширин штир.
    • 1.2-расм. Резина таянч қисм: 1 – пўлат лист;
    • 2 – резина.
    • Қўзғалмас таянч қисмда вертикал штир ўрнатилади. Қўзғалмас таянч қисмларда штир қўйилмайди, бу, тепадаги юза пастки юза бўйича сирпаниши ҳисобига чизиқли силжишлар эркин бўлишини таъминлайди.
    • Узлукли ва ҳарорат-узлуксиз қобирғали конструкцияларда оралиқларнинг ҳамма кўламида қатламли резина таянч қисмлар (ҚТҚ) ишлатилади. Улар бир неча қават резина ва металл қистирмалардан ташкил топган қатламли параллелипипед кўринишида ясалади (1.2-расм). Қистирмаларннг қалинлиги 2 мм, резинанинг қалинлиги-25 мм гача.
    • Резинани вулканизациялаш вақтида уни листлар билан арматуралаш кўндаланг ва вертикал деформациялар қисқариши ҳисобига юк кўтариш қобилияти 3-5 баробар ортади.
    • Узлуксиз конструкцияларда оралиқларнинг ҳамма кўламида қўзғалмас таянч қисмлар сифатида стакан таянч қисмлар, қўзғалувчан таянч қисмлар сифатида-ҳар кун комбинациялашган таянч қисмлар ишлатилади.
    • Стакан типидаги таянч қисм (1.3-расм) тепадан қараганда айлана пўлат қопқоқ - 1 ва пўлат обойма - 2 дан ташкил топган. Обоймада резина қистирма – 3 жойлашган.
    • Унда резинанинг кўндаланг деформациялари бўлмайди, бу унинг қаршилигини 1000 кг/м2 гача ошириш имконини беради.
    •  
    • Пўлат обоймага ўрнатилган резина қистирма катта босимларда қовушқоқ суюқлик вазифасини бажаради ва сферасимон шарнир каби ҳар қандай ёъналишда бурилишга ёрдам беради. Стакан таянч қисмлар бурчакли деформациялар- ни таъминлайди, шунинг учун улардан қўзғал- мас таянч қисмлар сифатида фойдаланиш мумкин. Улар узлуксиз конструкцияларда оралиқларнинг ҳамма кўламида қўлланади, чунки юк кўтариш қобилияти пўлат обойма диаметрининг ўзгариши ҳисобига осон ўзгаради. Анъанавий пўлат таянч қисмларнинг массаси 8-10 баробар, баландлиги 5-8 баробар кичик.
    • Комбинациялашган таянч қисмларда (1.4 – расм) стакан типидаги таянч қисм бурчак сурилишлар- ни таъминлайди, 100 мм гача бўлган чизиқли сурилишлар эса силлиқланган пўлат лист фторопласт қистирмалар бўйича сирпаниши билан таъминланади. Фторопласт халқасимон ариқчаларга ўрнатилади ва узоққа чидамли мой билан ишлов берилади.
    • 1.4-расмда замонавий комбинациялашган таянч қисм конструкцияси берилган бўлиб, унда бурчак деформациялар эса фторопласт диск бўйича сирпанувчи плита билан таъминланади.
    •  

    Download 26.03 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
    1   2   3   4   5




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling