Мавзу:“Карор қабул қилишнинг куп мезонли модели асосида билим даражасини диагностика қилиш тизимини ишлаб чиқиш”
Ишнинг долзарблиги
Карор қабул қилишнинг куп мезонли моделига асосланган тестлаш дастурини ишлаб чиқиш, билим даражасини диагностика қилишнинг ахборот жараёнлари хакидаги тасаввурни кенгайтиришдек илмий мақсади каби, унинг жорий этилиши ўлчаш ва баҳолаш объективлигини оширишни таъминлашга олиб келадиган янада самарали модел ва алгоритмларни яратиш каби амалий мақсади билан асосланади.
Ишнинг мақсади
Қарор қабул қилиш назарияси асосида баҳолашнинг объективлигини ошириш максадида билим даражасини бахолашнинг принципиал янги модел, усул ва алгоритмларини ишлаб чиқиш.
Шаклланган мақсад қуйидаги вазифаларни ечишни талаб қилади:
билим даражасини диагностикалаш тизимларини ташкил этиш соҳасидаги мавжуд тадқиқот ва ишланмаларни таҳлил қилиш;
кўп мезонли моделни ишлаб чиқиш;
баҳони куйиш буйича қарор қабул қилиш моделини ишлаб чиқиш;
инсон - машинали ўзаро алокага йуналтирилган билимларни баҳолаш ахборот тизимининг архитектурасини ишлаб чиқиш;
карор қабул қилишнинг кўп мезонли модели асосида тестлаш дастурини лойиҳалаш ва ишлаб чиқиш;
таълим муссасаларида дастурий таъминотни жорий этиш.
Тадқиқот усуллари, объекти ва предмети
Тадқиқот усуллари: назарий тадқиқот усуллари: таҳлил, синтез, таққослаш; экспериментал усул; математик моделлаштириш; қарор кабул килиш назарияси элементлари; эҳтимоллар назарияси.
Тадқиқот объекти булиб билим даражасини диагностикалаш жараёнлари, тадқиқот предмети булиб билим даражасини бахолаш ва баҳо куйиш бўйича қарор қабул қилишнинг самарали модел ва алгоритмларини ишлаб чиқиш хисобланади.
Ишнинг янгилиги:
- ўкитиш жараёнининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиб, укувчининг билим даражасини баҳолашнинг кўп мезонли модели таклиф этилган;
- моделда биринчи марта тестлаш вактида фойдаланувчининг шубҳаланиш даражасининг мезони таклиф қилинди;
- бахо куйишга қарор қабул қилиш қоидаларидан иборат билимлар базаси ишлаб чиқилди;
- билим даражасини баҳолашнинг объективлигини таъминлайдиган, қарор қабул қилишнинг кўп мезонли модели асосида тестлаш дастури биринчи марта амалга оширилди.
Ишнинг амалий аҳамияти
Ишнинг амалий аҳамияти шундан иборатки, ишда олинган натижалар асосида яратилган билим даражасини диагностикаш учун ишлаб чиқилган дастурдан фойдаланиш диагностикалаш учун сарфланган вақтни тахминан1,5-2,0 марта қисқартиришга олиб келади. Ишлаб чиқилган билим даражасининг кўп мезонли модели эса назорат гуруҳлари билан солиштирганда объективликни тахминан 3-4 баробар ошириш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |