Маъруза №1 Кириш. Илмий тадқиқоднинг моҳияти ва асосий тушунчалари


Download 175.23 Kb.
bet1/30
Sana23.12.2022
Hajmi175.23 Kb.
#1047151
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
МАЪРУЗА


МАЪРУЗА №1
Кириш. Илмий - тадқиқоднинг моҳияти ва асосий тушунчалари.


Режа

  1. Кириш. Илмий – тадқиқоднинг моҳияти.

  2. Илмий тадқиқоднинг асосий тушунчалари.


Калит сўзлар.
Илм-фан, илмий фаолият, илмий изланиш, муаммо, назария, категория, илмий атама, ҳукм, принцип, қонун, нақш, фикр, концепция, эмпирик умумлаштириш.


Илм-фан–жамиятнинг муҳим қисми, инсон фаолияти соҳаси, унинг функцияси бўлиб бутун борлиқ ҳақидаги объектив маълумотларни ишлаб чиқиш ва назарий тизимлаштириш ҳисобланади. Илм-фан –шунингдек, янги билимларни олишга йўналтирилган, дунёни ўзгартиришга, инсон, жамият, цивилизациясини бойитувчи фаолият ҳисобланади.
Илм-фанни тушунишнинг учта асосий жиҳатини ажратиш кабул килинган: фан фаолият каби, илмий билимлар тизими каби ва ижтимоий институт каби. Фанни фаолият каби кўриб чиқишда, унинг ўзига хос характерига алоҳида урғу бериш керак. Илмий билим олиш илмий фаолиятнинг асосий мақсади ҳисобланади. Фанни ўрганиш – олим фаолиятини, унинг билимлар ишлаб чиқиш бўйича ҳаракатлар технологиясини ўрганиш демакдир. Фаолиятнинг ҳар қандай шакли, мақсадга йуналтирилган, процессуал, структураланган фаолликдан иборат булади. Бу шуни англатадики, ҳар қандай фаолиятнинг таркиби қуйидаги элементларни ўз ичига олади: мавзу, мақсад, объект, фаолият воситалари. Фаннинг субъекти-унинг асосий элементидир. Илмий билим олиш фаолиятининг субъекти сифатида индивид (олим), илмий жамоа ва илмий уюшмалар чикади. Илмий фаолиятнинг мақсади - тадқиқот объекти ҳақида янги илмий билимларни олиш хисобланади. Илмий билишни энг асосий мақсади – инсон фаолиятида объектларни жамият учун зарур ва фойдали маҳсулотга ўзгартириш мумкин бўлган қонуниятларни ажратиб олишдир. Объект (предмет, предмет соҳаси) – фақатгина шу илм-фан ёки илмий фан сохаси ўрганадиган нарсадир. Бошқача айтганда, бунга тадқиқотчининг бутун фикри йуналтирилган, тавсифланиши, қабул қилиниши, номланиши, фикрда ифодаланиши мумкин булган барча нарсалар бўлиши мумкин.
Илм-фаннинг мавжудлиги ва ривожланиш шакли илмий тадқиқот хисобланади.

Download 175.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling