Маъруза №1 Кириш. Илмий тадқиқоднинг моҳияти ва асосий тушунчалари


Download 175.23 Kb.
bet5/30
Sana23.12.2022
Hajmi175.23 Kb.
#1047151
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
МАЪРУЗА

Эмпирик умумлаштириш- бу маълум бир илмий фактлар тизимидир.
Эмпирик қонунлар, ҳодисалардаги мунтазамликни, кузатилаётган вокеликлар орасидаги муносабатлардаги тургунликни акс эттиради. Бу қонунлар назарий билим булиб хисобланмайди. Эмпирик конунлар хакикий вокеликнинг муҳим алокаларини очиб берадиган назарий қонунлардан фарқли ўлароқ, богликликларни кўпроқ юзаки сатхини акс эттиради.
МАЪРУЗА №2
ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ УСУЛЛАРИ
Режа

  1. Илмий – тадқиқод усулларининг туркумланиши.

  2. Назарий тадқиқод усуллари

  3. Эмпирик тадқиқод усуллари



Калит сўзлар.
мeтод, анализ, синтез, таққослаш, идеализация, формаллаштириш, классификация, дедукция, индукция, моделлаштириш, кузатиш, ўлчов, эксперимент, суҳбат.

Илмий тадқиқот усулларининг туркумланиши. Маълумки, тадқиқотли ёндашув теварак дунёни билиш услубларидан бири хисобланади. Таъкидлаш лозимки, билишнинг бу услуби, авваламбор, инсоннинг интеллектуал фаолияти билан боғланган. Бу боғлиқлик, мактаб ва тадкикот амалиёти учун ута муҳимдир. Бу ерда, одатда, тадқиқот ишларига жалб этиш мотивациядан бошланади. Айнан шу босқичда, ҳар бир иштирокчи келгуси ишларининг конкрет натижаларини аниқ кўриши керак.


Илмий-тадқиқот фаолиятига кириб боришда, талабалар узига хос зинапоя буйича харакатланишлари керак. Бундай харакатланиш аста-секин катта ва жиддий натижаларга олиб келади. Илмий-тадқиқот ишларини бажаришга киришишдан олдин, талабалар илмий тадқиқотнинг мавжуд усуллари билан танишиб чикишлари керак.
МEТОД (юнонча. metods - тадқиқот ёки билиш йули, назария, таълимот) - билиш йули; илмий билимни қуриш ва асослаш услуби; унинг ердамида илм-фан предмети билиб олинадиган услубдир.
Излаш услубияти- бу тадқиқот тизимининг бир кисми булиб, уни конуний ифодалашга ва тадқиқот фаолиятини амалга оширишга имкон беради. Методларни танлаш, гипотезани текшириш учун зарур бўлган муолажаларни танлаш ва фойдаланиш босқичларига мантиқий олиб келадиган, илмий излашнинг уша босқичларининг мазмунига караб амалга оширилади. Ўз навбатида, тадқиқотнинг барча таркибий қисмлари, тадкикотчининг ўрганилаётган дастлабки коцепцияси мазмуни билан аникланади. Тадқиқот мазмуни булиб, нафақат унинг объекти ва предмети, балки унинг барча элементларни ягона динамик тизимга боғлайдиган методни уз ичига олган тадқиқот фаолияти хисобланади.
Метод, шундай қилиб, умумий концепция ва тадқиқот стратегия хосиласидир. Излашнинг ҳар бир босқичида методларни танлаш, уларни бириктириш услубларини асослаш зарур, шунингдек, метод ва амаллар тизими - тадқиқот услубияти асосланади. В.И. Смирновнинг педагогик тадқиқот методларини туркумлаш асосида, илмий тадқиқот усулларининг туркумланишини куриб чикамиз.
Умумийлик даражаси ва куллаш сохасига кура методлар:

  • барча учун умумий (фалсафий),барча фанларда ва билишнинг барча босқичларида амал килувчи;

  • умумилмий, гуманитар, табиий ва техник фанларда қўлланилиши мумкин бўлган;

  • хусусий - турдош илм-фанлар учун;

  • махсус – конкрет илм-фан , илмий билиш соҳаси учун.

Билиш даражасига қараб назарий ва эмпирик тадқиқот усулларига фаркланади (2.1-жадвал).
Тадқиқот методлари фан тармоклари бўйича туркумланади: математик, физик, кимёвий, биологик, тиббий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқалар.
2.1-жадвал - Тадқиқот усулларининг туркумланиши


Download 175.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling