Маъруза №1 Кириш. Илмий тадқиқоднинг моҳияти ва асосий тушунчалари


Download 175.23 Kb.
bet2/30
Sana23.12.2022
Hajmi175.23 Kb.
#1047151
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
МАЪРУЗА

Илмий тадқиқот – бу объект, жараёнлар, уларнинг структураси ва боғланишлари ҳамда инсон учун фойдали натижаларни олиш ва амалиётга жорий этишга йўналтирилган фаолиятдир. Унинг объекти бўлиб моддий ёки идеал тизим, предмети тизим структураси, элементларининг ўзаро ҳаракати, турли хусусиятлари, ривожланиш қонуниятлари ва бошқалар ҳисобланади. Илмий тадқиқотлар турли асосларга кўра туркумланади. Молиялаштириш манбаига кўра, тадқиқотлар бюджет, хужалик шартномалари ва молияланмайдиган тадқиқотларга фарқланади. Бюджет тадқиқотлари давлат бюджети маблаглари хисобидан молиялаштирилади. Хужалик шартнома тадқиқотлари буюртмачи ташкилотлар томонидан хужалик шартномалар бўйича молиялаштирилади. Молиялаштирилмайдиган тадқиқотлар олимнинг ташаббуси билан, ўқитувчининг индивидуал режаси асосида амалга оширилиши мумкин.
Фундаментал илмий тадқиқотлар - бу инсон, жамият ва атроф-муҳитни куриилишининг асосий қонуниятлари, ишлаши ва ривожланиши ҳақидаги янги билимларни олишга қаратилган экспериментал ёки назарий фаолиятдир. Ахборот технологиялари соҳасида фундаментал тадқиқотларга сунъий интеллектни, машинали ўкитишни ва ахборотни химоялашни урганишга йуналтирилган тадқиқотларни киритиш мумкин.
Амалий илмий тадқиқот - бу биринчи навбатда амалий мақсадларга эришиш ва конкрет муаммоларни ҳал қилиш учун янги билимларни қўллашга йуналтирилган тадқиқотлардир. Бошқача айтганда, улар фундаментал тадқиқотлар натижасида олинган илмий билимларни одамларнинг амалий фаолиятида қўллаш муаммоларини ҳал қилишга қаратилган. Масалан, ақлли шаҳар ( SMART Sity ) тизимларини тадқиқ қилиш билан боғлиқ ишларни амалий деб ҳисоблаш мумкин .
Мавзу устида ишлаш истиқболлилигини аниқлаш, илмий муаммоларни ҳал қилиш йўлларини излашга қаратилган илмий тадқиқотлар кидирув тадкикотлари деб юритилади.
Ишланма - бу муайян фундаментал ва амалий тадқиқотлар натижаларини (масалан, электрон ҳукумат ахборот тизимини яратиш) амалга оширишга қаратилган тадқиқотлардир.
Давомийлиги бўйича илмий тадқиқотларни узоқ муддатли, қисқа муддатли ва экспресс тадқиқотларга ажратиш мумкин.
Билиш назариясида тадқиқотнинг икки сатхи алохида курсатилади: назарий ва эмпирик.
Тадқиқотнинг назарий сатхи билишнинг мантиқий усулларининг устунлиги билан характерланади. Ушбу сатхда олинган фактлар, мантиқий тушунчалар, хулосалар, қонунлар ва фикрлашнинг бошка шаклларидан фойдаланган ҳолда тадкик этилади ва ишланади.
Бу ерда тадкикланаётган объектлар хаелан таҳлил қилинади, умумлаштирилади, уларнинг моҳияти, ички алоқалари ва ривожланиш қонунлари англаб олинади.
Тадқиқотнинг эмпирик сатхида сезги органлари (эмпирия) ёрдамида билиш иштирок этиши мумкин, аммо у тобе хисобланади.
Назарий билишнинг таркибий қисмлари булиб муаммо, гипотеза ва назария ҳисобланади.
Муаммо – бу ечиш усуби номаълум ёки тўлиқ маълум бўлмаган мураккаб назарий ёки амалиетга оид масала хисобланади. Муаммоларни ривожланмаган (муаммо олди) ва ривожланганларга фарқланади.
Ривожланмаган муаммолар қуйидаги асосий хусусиятлари билан харакатерланади:
- маълум назария, концепция базасида хосил бўлиши;
- масаланинг қийинлиги, ностандартлиги;
- ечимни билишда юзага келадиган қарама–қаршиликларни бартараф этишга йўналтирилганлиги;
- муаммони ечиш йўллари номаълум.
Ривожланган муаммолар, уларни ҳал қилишнинг озми-купми конкрет
кўрсатмаларга эга булади.

Download 175.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling