Маъруза №1 Кириш қисми. Юқумли касалликлар умумий патологияси кириш маъруза режаси


Download 1.3 Mb.
bet28/85
Sana02.05.2023
Hajmi1.3 Mb.
#1423009
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   85
Bog'liq
Юқумли касалликлар умумий патологияси

ЭПИДЕМИОЛОГИЯ:

Дизентерия инфекциясининг асосий манбаи, ўткир дизентерия билан огриган бемор одам хисобланади. Уткир дизентерия билан огриган одамлар эпидемиологик жихатдан энг хавфли хисобланадилар, чунки уткир дизентерияда кузгатувчилар организмдан жуда куп ажралади.


Уткир дизентерия билан огриган беморлар касалликнинг инкубацион давридан бошлаб кузгатувчини ташкарига чикара бошлайдилар ва колит синдроми авж олган даврида кузгатувчи интенсив равишда ташкарига чикарилади.
Дизентериянинг атипик шакллари билан огриган беморлар хам катта эпидемиологик ахамият касб этади. Асосан Зонне кузгатувчилари кузгатган дизентерия купинча енгил кечиши билан фарк килади ва бу эса уз навбатида диагноз куйишида хатоликларга олиб келади. Айрим шахслар касалликнинг яширин, симптомсиз шаклларини оекда утказадилар ва аксарият врачга мурожаат килмайдилар, даволанмайдилар ва инфекцияни фаол равишда ташкарига чиқариб турадилар.
Сурункали дизентерия билан огриган шахсларнинг факатгина 17- 35,5% касаллик манбаи булишлари мумкин.
Шундай килиб дизентерия инфекциясининг асосий манбаи бемор булиб, реконвалесцентлар эса кушимча манбадир.


ИНФЕКЦИЯНИНГ ЮҚИШ МЕХАНИЗМИ
ВА ОМИЛЛАРИ.

Нажас–оғиз механизми дизентерия юкишида асосий булиб хисобланади. Дизентерия кузгатувчилари организмга озик-овкатлар, сув ва маиший мулокот йуллари билан кирадилар.


Озиқ-овқат омили дизентерия инфекциясининг юқишида асосий хисобланади. Дизентерия инфекцияси билан озиқ-овқатларнинг ифлосланиши уларни тайерлашда, саклашда ва истеъмолга чикариш вактида юз беради ва асосан термик кайта ишлов берилмайдиган махсулотлар ифлосланади: сут, сут махсулотлари , нон махсулотлари, яхна ичимликлар, сабзавот-мевалар ва бошкалар. Озик-овкат омили Зонне дизентериясининг асосий таркалиш йули булса, Зонне шигеллаларининг ташки мухитга чидамлилиги, озик-овкатларда кўпайиш хусусиятга эгалиги билан тушунтирилади.
Сув омили хам шигеллалар таркалишининг асосий йулларидан биридир. Чунки шигеллалар сувда 3 ойгача тирик саклана оладилар. Шигеллалар билан ифлосланган сув истеъмол килинганда жуда куп киши касалланади. Ю. П. Солодовников ( 1975 ) айтишича сув омили Флекенер дизентериясида асосий юкиш йули булиб хисобланади. Ташки мухит шарт шароитлари ва объектлари хам дизентерия таркалишида мухим омиллардан бири хисоланади; булар асосан идиш товоклар, уйинчоклар, окликлар ва бошкалар. Маиший-мулокот Дизентерия 1 шигелласи учун асосий юкиш йулидир.
«Ифлос куллар» омилининг дизентерия таркалишида роли борлиги кадимдан маълум. Купчилик олимлар дизентерияни «ифлос куллар касаллиги» деб эътироф этганлар. Ювилмаган куллар терисида Шигеллалар 2-2,5 соат сакланади, ювилгандан кейин эса 20-25 минут, бу омил асосан 2 ешгача булган болаларнинг дизентерия билан огришида муҳим урин эгаллайди.
« Пашша омили » нинг дизентерия таркалишдаги эпидемиологик ахамияти каттадир. Буни, дизентериянинг пашша купайган вактда купрок учраши билан тушунтириш мумкин, бошкача килиб айтганда пашшалар асосан одамлар истеъмол киладиган озик-овкатлар билан озикланадилар.



Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling