Ma’ruza #1 PhD., Abdullayeva Nigora Nuriddinovna


Эритмадан изланувчи ионни очиш учун ишлатиладиган реактив реагент


Download 1.57 Mb.
bet5/6
Sana26.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1723475
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ma\'ruza #1

Эритмадан изланувчи ионни очиш учун ишлатиладиган реактив реагент дейилади. Реагентлар уч турга бўлинади:
Специфик реагент (ёки реакция) – мураккаб аралашмадаги фақат битта ионгагина хос ташқи самара беради. Селектив реагент (ёки реакция) – ташқи белгиси, халақит берувчи ионлар бўлмаганда, айрим ионларгагина хос бўлади. Гуруҳ реагенти (ёки реакция) – ташқи белгиси ионлар гуруҳи учун бир хил бўлади.
Реагентлар тозалигига кўра 6 турга бўлинади: 1. Техник - 1% (ёт моддалар миқдори) 2. Тозаланган – 0,1% 3. Тоза – 0,01% 4. Таҳлил учун тоза – 0,001% 5. Кимёвий тоза – 10-4 % 6. Жуда тоза – 10-5-10-6 %
Аналитик реакциянинг сезгирлиги. Аналитик реакция сезгирлиги - аниқланувчи модда ёки ионнинг минимал миқдорини аналитик реагент, реакция ёрдамида аниклашдир. У 4 ўлчам билан тавсифланади: 1. Vmin – минимал ҳажм, реакция учун етарли бўлган эритманинг энг кичик ҳажми, см3 2. mочиш минимуми, чегаравий суюлтирилган эритманинг минимал ҳажмида очилиши мумкин бўлган модда (ион)нинг мкг да ифодаланган минимал массаси. 1 мкг = 10-6 г . 3. Clim – чегаравий концентрация, реакция ташқи самара бериши учун етарли бўлган ионнинг минимал концентрацияси, г/см3 4. W суюлтириш чегараси, таркибидаги 1 гр аниқланувчи ион сақлаган максимал суюлтирилган эритма ҳажми, см3/ гр. Clim = 1/W. Аналитик реакциянинг тўртта ўлчами ўзаро қуйидагича боғланган
m = Clim · Vмин · 106 = Vмин · 106/W
Масалан:
а) 1г К+ ионни 13000 мл (13л) сувдаги эритмаси
2-3 томчисига 1 томчи Na3[Co(NO2)6] томизилса сариқ чўкма хосил бўлади. (1 : 13000)
2К+ + Na+ + [Cо(NО2)6]3+ → К2Na[Cо(NО2)6]↓ сариқ
б) К+ ионини узум кислотасининг нордан тузи эритмаси билан очиш (1 : 1000)
К+ + НС4Н4О6- → КНС4Н4О6 ↓ оқ
Демак: а) реакция б) реакцияга нисбатан 13 марта сезгир.
Аналитик реакциянинг самарасига таъсир этувчи омиллар
  • Ҳарорат 2. Эритма муҳити - pH 3. Халақит берувчи ионлар Мисол:


  • Download 1.57 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling