Ma’ruza #1 PhD., Abdullayeva Nigora Nuriddinovna


Феофраст (эрадан олдинги 342-287 йй.) “Тошлар ҳақида” номли китобида маълумот берилган. Ҳали Архимед


Download 1.57 Mb.
bet2/6
Sana26.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1723475
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ma\'ruza #1

Феофраст (эрадан олдинги 342-287 йй.) “Тошлар ҳақида” номли китобида маълумот берилган.
Ҳали Архимед (эрадан олдинги 287-212 йй.)“Солиштирма оғирлиги” ни аниқлаш усули ҳам киради.
Витрувий мил.ав. I асрда сувнинг тозалигини уни ҳайдаганда қолган қолдиқ асосида аниқлаган. Ватандошларимиз А.Р. Беруний (973-1048) ва А.Р. Хазиний (XII аср) кўпгина моддаларнинг солиштирма оғирликларини жуда катта аниқлик билан аниқлашган, бу қийматлар ҳозиргиларидан жуда кам фарқ қилади. А.Р. Хазиний ўша замон учун ниҳоятда сезгир, учинчи хонагача аниқлик билан тортишга имкон берадиган тарози ясаган. Ўзининг “Тарози ва донолик ҳақида” номли китобида Хазиний ўлчашнинг аниқлигига жуда катта этибор берган. Абу Али Ибн Сино (980-1037) табиий бирикмалар негизида кўплаб дори дармонлар олган.
Аналитик кимё фан сифатида XVII асрнинг ўрталаридан бошлаб ривожлана бошлади.
Роберт Бойль биринчи марта кислота ва асосларни аниқлашда “индикатор” сифатида ишлатиладиган “лакмус” ва ўсимликлардан олинадиган баъзи бўёқлардан фойдаланди. У “Кимёвий анализ”, “элемент” терминларини ҳам киритган эди. У HCl ни аниқлаш учун AgNO3, мис тузларини аниқлаш учун эса ортиқча миқдорда аммиак ишлатди ва ҳоказо.
XVIII асрда эритмалардан металларни (катионларни) гуруҳлари билан ажратиш усули Т. Бергман (1735-1784) томонидан жорий қилинди. Бу эса сифат анализи тараққиётида катта ютуқ бўлди ва системали анализ қилиш усулига асос солинди.
В. М. Севергин (1765-1826) колориметрик анализни ишлаб чиқди.
Француз физиги Гей-Люссак (1778-1850) ҳажмий (титриметрик) анализни ишлаб чиқди.
Немис олими Бунзен Р. (1811-1899) газ анализига асос солди ва у Кирхгоф билан биргаликда физикавий анализ методларидан-сифат спектраль анализини ишлаб чиқди.
Швецариялик олим Вернер (1866-1919) координацион назарияни яратди ва у асосида комплекс бирикмаларнинг тузилиши ўрганилмоқда.
В. Оствальд (1853-1932) массалар таъсири қонунини аналитик реакцияларни назарий асослаш учун қўллади.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling