Ma’ruza #1 PhD., Abdullayeva Nigora Nuriddinovna


В. Нернст (1864-1941) электр юритувчи кучни ва гальваник элемент назариясини яратди. Миқдорий анализнинг ривожланиши асосида Д. Дальтон


Download 1.57 Mb.
bet3/6
Sana26.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1723475
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ma\'ruza #1

В. Нернст (1864-1941) электр юритувчи кучни ва гальваник элемент назариясини яратди.
Миқдорий анализнинг ривожланиши асосида Д. Дальтон (1766-1844) кимёда атом назариясини узил-кесил ўрнатди.
Швед кимёгари И. Берцелиус (1779-1848) 45 та элементнинг атом массасини жуда аниқ (ўша вақт учун) топди, миқдорий анализнинг кўпгина янги методларини ишлаб чиқди ва эскиларини такомиллаштирди. У органик бирикмаларнинг элементар анализи усулини ҳам ишлаб чиқди.
Органик реагентларни аналитик кимёда чўктирувчи сифатида биринчи марта М. А. Илинский (1856-1951) ва Л. А. Чугаев (1873-1922) лар қўлладилар. Бу соҳада 1905 йилда диметилглиоксимни Ni+2 га тавсия қилинди ва ички комплекс тузларнинг аналитик ўрганиш муаммосини Чугаев олға сурди. Бу ҳозир ҳам актуал муаммолардан биридир.
Аналитик кимё уч таркибий қисмдан иборат: 1. Сифат таҳлил. 2. Миқдорий таҳлил. 3. Ускунавий таҳлил. Сифат таҳлилда - модда таркибидаги элемент, ион, атомлар гуруҳи, молекулаларни очиш – яъни мавжудлиги исботланади. Миқдорий таҳлилда - модданинг миқдорий таркиби, яъни ундаги элемент миқдорий нисбатлари аниқланади. Ускунавий тахлилда – модданинг сифат ва миқдорий таркиби физик асбоблар воситасида модда (ашё) физик кимёвий хоссаларини ўрганиш асосида бажарилади.
Таҳлил усулларининг таснифи
I. Аналитик кимёда моддаларнинг элемент, функционал, молекуляр ва фазовий ҳолатлари таҳлил этилади:
Элемент таҳлилида – модданинг таркибида қанақа элементлар ва қандай нисбатларда борлиги аниқланади.
Функционал таҳлилида – турли функционал гуруҳлар амино – NH2, карбонил С=О, карбоксил СООН, гидроксил ОН ва бошқа гуруҳлар борлиги аниқланади.
Молекуляр таҳлилида – мураккаб модданинг молекуляр таркиби аниқланади.
II. Таҳлил учун олинган намуна массаси (эритма хажми)га кўра таҳлилни қуйидаги турлари мавжуд:



Таҳлил усули


Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling