Маъруза 10. Электр тармоғининг иш режимлари ва уларни бошкариш
Download 39.09 Kb.
|
Маъруза 10
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маъруза 11. Энергия сифатини таъминлаш. Режа
Назорат саволлари:
1. Техникавий исрофларни санаб беринг. 2.Ташкилий исрофларга нималар киради? 3.Реактив қувват манбалари қайсилар? 4. Реактив қувват балансини тушунтиринг. Маъруза 11. Энергия сифатини таъминлаш. Режа: 1.Энергия сифатини таъминлаш усуллари. 2.Истеъмолчилардаги кучланишнинг оғишини ҳисоблаш. 3.Трансформаторларнинг керакли шахобчаларини ўчирилган ҳолда танлаш, яъни КТР ни ўзгартириш. 4. ЦП да кучланишни ростлаш. 5.Тақсимловчи тармоқларда компенсацияловчи ускуналардан фойдаланиб кучланиш йўқотилишини U ўзгартириш. Истеъмолчилар электрэнергиясининг маълум белгиланган сифатида самарали ишлаши мумкин, яъни кучланиш, частота, носимметрия ва кучланиш чизиғи шаклини носинусоидаллигини нормалланган қийматларида (юқорида айтилганидек, улар электрэнергиясининг сифат кўрсаткичлари хисобланади). Кўрсатилган қийматларини номиналдан у ёки бу томонга оғиши техник ва иқтисодий кўрсаткичларни ёмонлашувига олиб келади ва натижада маълум зиёнга (буни кўп мисолларда кўриш мумкин: чўғланма лампалар, электр мотарлар, электр станцияси ва х.к). Бу зиённинг минимуми оптимал кучланишга тўғри келади. Шунинг учун электр энергиясининг сифат кўрсаткичлари нормаланади. Масалан, истеъмолчилардаги кучланиш номинал қийматдан ошса, ГОСТ га кўра қуйдаги оралиқда бўлиши керак, %: Электр моторлар тугунларида 5 (маълум жойларда 10); Ёритиш қурилмалари тугунларида саноат корхоналарининг иш ўринларида (+5)-(-2.5); турар жой биноларида ( ички ва ташқи ёритиш)5; авария режимида-12; қишлоқ тармоғидан ёки электр транспорт тармоғидан таъминланадиган электр ускуналар тугунида 7.5 . Кўриниб турибдики, авария режимларида анча кўп оғиш рухсат этилади, чунки бу режимлар қисқа вақтлидир. Download 39.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling