Маъруза №10 Мавзу: Пластмассалар. Резина. Клей ва герметиклар


Фенол-каучукли композиция


Download 32.51 Kb.
bet5/7
Sana07.05.2023
Hajmi32.51 Kb.
#1438366
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Маъруза №10

Фенол-каучукли композиция смолани синтетик каучук билан ўзаро таъсиридан ҳосил бўлади. Клейнинг хоссалари компонентларнинг бир-бирига нисбатан ҳажмига боғлиқ. Каучук миқдори ортиши билан клейнинг чўзилишидаги мустаҳкамлиги пасаяди, нисбий зарбий қовушқоқлиги ортади. Смола миқдори ортиши билан иссиқбардошлиги ортади, лекин мўртлашади. Маркалари: ВК-32-200; ВК-3; ВК-4; Клейлаш пари ҳароратда олиб борилади: 150-2000С да. Сувга чидамли. Узоқ вақт t=2000С ҳароратда ишлайди. Қисқа вақт t=5000С да ҳам ишлайди.
Фенол-поливинилацетолли композицияли клей авиацияда энг кўп тарқалган клей. Б маркали бу клейларнинг металл ва металл эмас материалларга адгезияси катта. Силжишдаги мустаҳкамлиги катта 5.35 Мпа; Иссиққа бардошлиги 1200С. Юқори ҳароратда клейланади.
Элоксид смола асосидаги клейлар совуқ ҳолда ва иссиқ ҳолда қотувчилар билан қотирилади.
Совуқ ҳолда қотадиган клейлар (Л-4) нинг силжишга мустаҳкамлиги катта эмас (сил = 6-4 Мпа). Шунинг учун куч қўйилмаган конструкцияларда ишлатилади. Ишлаш ҳарорати t=600С.
Иссиқ ҳолда қотадиган клейлар куч қўйилган конструкцияларда ишлатилади. Таркибида элоксид смолалар (ЭД-6; Э-40) бор.
150-1800С да клейланади. Маркалари: ВК-22-ЭМ; К-153; ФЛ-4С. Буларнинг сил=27 Мпа. Атмосфера таъсирига чидамли; ёғларга, ёқилғига турғун. Диэлектрик хоссалари юқори 100-1500С да бемалол ишлай олади.
Полиуретанли клей совуқ ва иссиқ қотиши мумкин. Таркибида полиэфирлар, полизоцианатлар ва тўлдиргичлар бор. Компонентлар аралаштирилгач, кимёвий реакция кетиб, клей қотади. Агар нормал (уй) ҳароратида қотирилса клей қувватига 20-30 суткадан сўнг киради: сил=17-18 Мпа. Клей қутбли бўлгани учун универсал адгезияга эга. Пухта, вибрацияга турғун. Ёқилғи ва мойларга турғун. 1200С да ишлайди.
Иссиққа бардош клейлар кремний-органик бирикмалар асосида олинади. Адгезион хоссалари паст. Буни кўтариш учун ҳар хил смолалар аралаштирилади. Маркалари: ВК-2; ВК-8; ВК-10; ВК-15.
ВК-2 (кремний-органик смола+асбест) 10000С да сил=2,9 Мпа. Металларни, пластикларни, иссиқка бардош металл эмасларни елимлашда.

Download 32.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling