Маъруза №10 Мавзу: Пластмассалар. Резина. Клей ва герметиклар


Download 32.51 Kb.
bet1/7
Sana07.05.2023
Hajmi32.51 Kb.
#1438366
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Маъруза №10


Маъруза №10
Мавзу: Пластмассалар. Резина. Клей ва герметиклар
Маъруза режаси:

  1. Пластмассалар. Пластмассалар классификацияси, таркиби, хусусиятлари.

  2. Термопластик пластмассалар. Кимёвий турғун ва зичловчи пластмассалар.

  3. Учиш аппаратлари ойналари учун шаффоф пластмассалар – органик шиша.

  4. Газ тўлдиргичли пластмассалар. Эксплуатация жараёнида полимерли авиация материалларни эскириши.

  5. Авиация резиналарининг таркиби, хоссалари ва қўлланилиши. Резинани эскириши.

  6. Клейлар (елимлар) ва герметиклар, хусусиятлари ва қўлланилиши.

Нометалл материалларнинг, шулар жумласидан пластмассаларнинг хусусиятлари кўп ўринларда металларникидан устун. Айниқса, уларнинг мустаҳкамлиги (маълум экспултация шароитларида), иссиқ-совуқ ҳамда товуш ўтказмаслиги, диэлектриклиги, ташқи муҳитнинг агрессив таъсирига қаршилиги, зичлигининг кичиклиги, технологиклиги ва ҳоказо, уларни машинасозликдаги мафкурасини оширади. Ҳозирги замон машина аппаратларини қуришни нометалл материаллар, шулар қаторида пластмассаларсиз тасаввур килиб бўлмайди.


Пластмассалар полимер асосидаги органик материаллардир. Қиздирилганда юмшайдилар, босим остида маълум тургун формани эгаллайдилар. Оддий пластмассалар бир хил кимёвий полимерлардан ташкил топган. Мураккаб пластмассалар полимерлардан ташқари ўз ичларига қўшимчалар киритади: тўлдирувчилар, плостификаторлар, ранг берувчилар, қотирувчилар, катализаторлар ва ҳоказо.
Қўшимчаларнинг ҳажми 40-70 % ни ташкил этади ва қаттиқликни, мустаҳкамликни, бикирликни, ҳамда баъзи хусусиятларни бериш учун қўшилади. Масалан, ишкаланувчи, ишкаланиб ейилишга қарши ва ҳоказо. Қўшимчалар мато бўлиши мумкин, кукунсимон ва толасимон материаллар бўлиши мумкин.
Пластификаторлар (стеорин, кислота, дибутилфталат) эластикликни, пластикликни оширади ва пластмассани ишқаланишини осонлаштиради. Уларнинг ҳажми  = 10 - 20 % .

Download 32.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling