Маъруза №10 Мавзу: Пластмассалар. Резина. Клей ва герметиклар


Термопластик пластмассалар


Download 32.51 Kb.
bet3/7
Sana07.05.2023
Hajmi32.51 Kb.
#1438366
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Маъруза №10

Термопластик пластмассалар
Термопластик пластмассалар асосида чизиғий ва шахобчали структурали полимерлар ташкил қилади. Асосдан ташқари баъзи ҳолларида улар таркибида пластификаторлар ҳам бўлади. Термопластлар 60 - 70 0 С дан паст ҳароратда ишлайдилар. Бундан юқори харортда уларнинг физика-механикавий хоссалари жуда пасайиб кетади. Баъзи оловга чидамли термопластлар 150 - 2000С да ишлайди. Бикр занжирли ва циклик структурали иссиққа турғун термопластлар 400-6000 С да ҳам ишлайдилар.
Термопластларнинг пухталиги 10 -100 МПа чегарасидан, эластиклик модули (1,8 - 3,5) 103 МПа. Узоқ муддатли статик юклама (кучланиш) термопластларда мажбурий-эластиклик деформацияни вужудга келтиради ва пухталиги пасаяди. Деформация тезлиги ортиши билан мажбурий - эластик деформация йўқолади ва бикрлик пайдо бўлади ҳамда мўрт бузилиш - узилиш ҳосил бўлади.
Полимер структурасида кристаллик ташкил этувчиларнинг борлиги уларни мустаҳкам ва бикир қилади. Термопластларга қуйидагилар киради: полиэтилен, полистрол, фторопласт-4 (политетрофторэтилен) ва бошқалар.
Термореактив пластмассалар
Термореактив пластмассалар термореактив смолалар асосида ишлаб чиқарилади. Термореакив смолалар: фенолформалдегид, аминоалгид, эпоксид, полимид, органик кремний тўйинмаган полиэфир. Термореактив пластмассалар юқори пухталикка эга, юқори ҳароратда ҳам ишлайверади. Смола бу ерда боғловчи. Юқори клейлаш қобилияти, оловбардош, кимёвий турғун бўлиши, технологик, киришиш ҳам бўлиши керак.
Смолалар-булар юқори молекуляр органик бирикмалар.
Фенолформалдегидли (бакелитли) смола – бу фенолни (Н5С6-ОН) формалдегид (Н2СО) билан поликонденсация қилиш маҳсулоти.
Поликонденсация шароитига қараб, резонли (термореактив) ёки новолочкали (термопластик) смолалар ҳосил бўлади.
Новолак – бу қаттиқ, мўрт, тиник смола. 100 - 1200 С да эрийди; ацетонда, этил спиртида эрийди. Новолак уротропил билан бирга қиздириб қотирилади. Улар пресспорошоклар олиш учун қўлланилади.
Фенолформолдегиднинг уч формаси бор. Унинг “А” ҳолатида (резол) қиздирилганда эрийди ва елимшак-оқувчан ҳолатда бўлади. Спиртда ва органи эритмаларда яхши эрийди.
“В” ҳолатида (резитол) резол 90 - 1000С гача қиздириб олинади ва елимшак-эластик ҳолатида бўлади. Резитол органик эритмаларда кучли ишади, лекин эримайди.
“С” ҳолати (резит) 150 - 1600С да ҳосил бўлади. Қиздирилганда эримайди, 3000С дан юқори ҳароратда кўмирлашади ва механик мустаҳкам коксга айланади. Резит бензинга, ёғга, органик эритувчиларга турғун.
Смоланинг бир ҳолатдан иккинчисига утиши молекуляр қурилишнинг ўзгариши билан боради. Резол структураси-чизигий структура, резитолники юзалари бўйича сеткасимон, резитники-фазовий сеткасимон. “А” дан “С” ўтиш ҳарорат 110-1400С дан юқорида ўтади. Ҳарорат кўтарилиши билан тезлашади. 1600С дан юқорида А С жараёни 1-3 минутда ўтади.
Реактопластларг қуйидагилар киради: эпоксидли смолалар, кремний органикли смола (силикон), полиэфирли смола, глифтолийли смола (алкидли) ва бошқалар.

Download 32.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling